loader
Foto

Муайян мазҳабни лозим тутиш ҳақида

Агар юртлардан бирида барча мазҳаблар тарқалган ва машҳур бўлган бўлса, ҳамда ҳар мазҳабнинг уламолари ҳам етарли бўлса, оммийга истаган мазҳабига эргашиш жоиз бўлади. Унинг учун барча мазҳаблар баробар бўлади. У муайян мазҳабни тутмасдан, мазҳабларнинг уламоларидан – бир сафар биридан, иккинчисида бошқасидан фатво сўраса, жоиз. Салафи солиҳ розияллоҳу анҳум шундай қилганлар. Фақат шарт шуки, бир амалда икки мазҳабдан «талфиқ» қилмасин, ҳавойи нафсига эргашиб, фақат рухсатларнинг ортидан тушмасин. Чунки бундай қилиш далил ва ижмоъ ила ҳаром қилингандир» (20-жуз, 290-бет).

(Талфиқ – бир масалада икки мазҳабдан енгил нарсани жамлаб олишдир. Мисол учун, таҳоратли бир одамдан қон чиққанда, шофеъий мазҳаби бўйича «таҳоратим синмади», деб, бир оздан сўнг номаҳрам аёлга қўли тегса, ҳанафий мазҳаби бўйича «таҳоратим кетмади», дейиши.)

«Бир мазҳабдан иккинчи мазҳабга ўтиш ҳақидаги таҳқиқ:

 «…Ҳанафийлардан «Жомеъул фатавий»нинг соҳиби айтади: «Ҳанафийга шофеъий мазҳабига ўтиш жоиздир. Акси ҳам шундай. Аммо ўтиш бир йўла бўлиши шарт. Биргина масалада ўтиш мумкин эмас. Мисол учун, ҳанафийнинг баданидан қон чиқса ва оқса, таҳорати синади ва уни ювмасдан туриб, таҳорат олмай, бу масалада Шофеъий мазҳабини тутиб намоз ўқиши жоиз эмас. Чунки таҳорат ва намознинг бошқа ҳукмларида шофеъий мазҳабига амал қилмаган.

 Баъзилар: «Оммий одам ҳанафий бўладими, шофеъий бўладими, бир мазҳабдан бошқасига ўтиши мумкин эмас», деганлар» (20-жуз, 193-бет).

 «…Хулоса килиб айтиладиган бўлса, бу замонда бир мазҳабга эргашиш вожибдир. Оммий бўладими, фақиҳ бўладими, бошқа мазҳабга ўтиши мутлақо ман қилинади. Аммо мужтаҳид ёки мужтаҳид каби бўлса, майли. Бу асрда мазкур мансабни ким ҳам даъво қила олар эди?! Бир вақтлар Ибн Жарир Тобарий даъво қилганида, қабул қилмаганлар. Суютий даъво қилганида ҳам, рад қилганлар…» (20-жуз, 195-бет).

Аллома Зафар Аҳмад Усмонийнинг «Эълоус-сунан» номли китобидан