loader
Foto

Хорижий мамлакатлар махсус хизматлари Хитойни коронавирус бўйича маълумотларни йўқ қилишда айбладилар

Хорижий разведка органлари маърузасида таъкидланишича, Хитой ҳукумати шифокорларни вирус ҳақида сукут сақлашга мажбур қилган, лабораториялардан биоматериалларни йўқ қилган ва вакцина яратиш устида ишлаётган халқаро мутахассисларга намуналар тақдим этишдан бош тортган.

Шунингдек, ХХР коронавирус одамдан одамга юқишини маълум қилишдан бош тортган – бу ҳақида хитойлик олимларга 2019 йил декабрининг бошидаёқ маълум бўлган, лекин ҳукумат буни расман 20 январдагина тан олган.

Махсус хизматларнинг коронавирус келиб чиқиши ҳақида фикри бир жойдан чиқмади. Маълумки, SARS-CoV-2 га ўхшаш вирус намуналари Ухан вирусология институти профессори Ши Чжэнли томонидан Юннан провинциясида жойлашган ғорлардан бирида узоқ 2013 йил аниқланганди. Кейинчалик олимлар лаборатория шароитларида вирус синтези устида ишладилар. Америка разведкаси вируснинг лабораториядан сизиб чиқиши тахминини маъқул кўрмоқда. Fox News телеканалинниг таъкидлашича, «нолинчи бемор» айнан Ухан вирусология институти ходими бўлган. Австралия разведкаси коронавирус келиб чиқишининг Хитой айтаётган варианти тарафдоридир.