Улар ҳозирги кунда долзарб бўлган таҳдидни 1980-йилларнинг охирида армия талабалар норозилигини шафқатсиз бостирганидан кейин Хитойга бўлган ишончнинг пасайиши билан таққослашади. Ўшанда Пекинда ҳақиқий қонли қирғин авж олди, унда бир неча минг киши, асосан ёшлар ҳалок бўлган.
Хитой Давлат Хавфсизлик вазирлигида пандемия бошланганлиги сабабли кузатилган адоват туйғуси 30 йил ичида энг юқори даражага етганига ишонишади. Ҳукуматга тақдим этилган ҳужжатда Хитойга қарши ушбу тенденциялар АҚШ расмийлари томонидан гиж-гижланаётгани таъкидланган. Эҳтимол, дейилади ҳисоботда, бу давлат зиддиятлар асосида Хитой билан қуролли можарони қўзғатади.
Таъкидланишича, Хитой ҳукумати унинг глобал пандемия бошланишига алоқадорлигига дунёнинг салбий муносабати билан боғлиқ бўлган таҳдидларга жиддий муносабатда. Улар бу инвестиция фаолияти, савдо ва хавфсизликка таъсир қилиши мумкинлигини тушунишади. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари томонидан танқид ўқлари ёғилганидан кейин қўрқув айниқса долзарб бўлиб қолди. Мамлакат тазйиқ ва жиддий жарима санкциялари хавфига дуч келди.
Умуман олганда, маъруза матни Оқ уй Хитойнинг муваффақиятларини Ғарб демократиясига таҳдид сифатида кўрсатаётганига эътибор қаратмоқда. Шу сабабли, мамлакат Коммунистик партиясининг фикрига кўра, Америка Президенти Доналд Трамп нафақат уларни халқаро миқёсда "қоралаш" учун ҳаракат қилмоқда, балки хитойликларнинг ўзларини йўқ қилиш учун ҳам фаолият олиб бормоқда.
Таъкидланишича, Ғарб билан тўқнашувда Хитойни Россия қўллаб-қувватламоқда. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров апрел ойининг ўрталарида коронавирус инфекциясининг пайдо бўлиши ва тарқалиши учун барча айбни ва жавобгарликни Хитойга юклаш мумкин эмаслигини айтди.
Ўтган якшанба, 3 май куни, Трамп Хитойни янги касалликнинг пайдо бўлиши ҳақидаги маълумотларни яширганликда айблаганидан сўнг, бешта давлатнинг махсус хизматлари зудлик билан Хитой ҳукуматига ўз даъволарини билдирди.