loader
Foto

Урдун дарёсининг Ғарбий соҳили босиб олинадиган тақдирда Урдун Исроилни «кенг кўламли низо»дан огоҳлантирди

"Битта давлат тамойилига асосланган ечим тарафдорлари (Фаластин масаласи - таҳр.) бунинг нимага олиб келишига тушунмайди", деди монарх.

Унинг қўшимча қилишича, Исроил режаларини амалга ошириши минтақада "бетартиблик ва экстремизм" нинг кучайишига олиб келади.

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ва «Оқ-Оқ» партиялар раҳбари Бенни Ганц ўртасидаги коалицион келишувга биноан, Ғарбий Соҳилнинг бир қисмини 2020 йил 1 июлдан кейин қўшиб олиши кутилмоқда.

Фаластин расмийлари, агар аннексия режаларини амалга оширишда давом этсалар, Исроил билан тузилган икки томонлама келишувларни бекор қилиш ниятини билдиришди. Фаластин маъмурияти Тель-Авивнинг ҳаракатлари икки давлат тузиш тамойилига асосланган келишув ғоясини йўқ қилишга қаратилганлигини таъкидлади.

Ғарбий Соҳилдаги ҳудудларни аннексия қилиш АҚШ Президенти Доналд Трамп томонидан 28 январь куни эълон қилинган "Аср битими"нинг бир қисмидир. Ҳужжатда Қуддус "Исроилнинг ажралмас пойтахти" экани ва Исроилнинг Ғарбий соҳилнинг кўп қисми устидан суверенитети тан олиниши айтилган.