loader
Foto

Британияда коронавирусдан ўлимнинг "ирқий назариясини" тасдиқланди

ONS ҳисоб-китобларига кўра, қора танли эркакларда коронавирусдан ўлим даражаси оқ танлиларга қараганда 4,2 баравар юқори. Ушбу рақамлар қора танли аёллар учун ҳам худди шундай, уларнинг COVID-19 дан ўлими мамлакатдаги оқ аёлларга нисбатан 4,3 баравар юқори.

ONS эксперларинниг аниқлашича, қора танлиларда вирусдан ўлиш эҳтимоли 1,9 баравар юқори, ҳаттоки ёши, ижтимоий-демографик хусусиятлари, соғлиқ ва ногиронлик кўрсаткичлари ҳисобга олинганда ҳам.

Бангладешликлар, покистонликлар, ҳиндлар ва бошқа осиёлик миллат вакиллари ҳам оқ танлилар билан таққослаганда COVID-19 дан ўлиш борасида «статистик аҳамиятга молик ўлим риски»га эгалар.

"Ушбу натижалар шуни кўрсатадики, COVID-19 ўлим кўрсаткичи бўйича этник гуруҳлар ўртасидаги фарқ қисман ижтимоий-иқтисодий изтироблар ва бошқа ҳолатлар натижасидир, аммо қолган фарқлар ҳали изоҳланмаган", - дейилади ONS хабарида.

EADaily хабар берганидек, қора танли америкаликлар " COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи юқори", деб айтди ўзи афро-америкалик бўлган Чикаго мэри Лори Лайтфут.

Қўшма Штатларда, коронавирус билан касалланганлар ва ўлим ҳоллари орасида мамлакатда қора танлилар улуши номутаносиб равишда юқори. COVID-19 каччалигига чалинган ва ундан вафот этган америкаликлар таркиби тўғрисида кенг қамровли статистика ҳали мавжуд эмас, аммо, масалан, Иллинойс штатидан олинган маълумотларга кўра, қора танлилар коронавирусдан кўпроқ зарар кўриши аниқ. Афро-америкаликлар Чикаголикларнинг 30 фоизини, аммо коронавирус билан касалланганларнинг ярми ва вафот этганларнинг қарийб 70 фоизини ташкил қилади.