loader
Foto

Миср армияси дунёдаги энг кучли армиялар ўнлигига кирди

Туркия ҳам 9-ўринни эгаллаганди, лекин ўтган йил давомида унинг индекси амалда ўзгармади ва 0,2098ни ташкил қилди. Шу билан бир пайтда, Мисрнинг индекси ўсди ва у Туркияни 11-ўринга суриб чиқарди.

Маълум қилинишича, Мсир армиясидаги ҳарбийлар сони 440 минг кишини, захира эса 480 минг кишини ташкил қилган. Авиация таркибида - 294 та вертолет (жумладан, штурмчи), 215 та кирувчи самолет, 88 та штурмчи самолет, 59 та транспорт самолети ва 387 та ўқув самолетлар мавжуд.

Мисрнинг қуруқликдаги қўшинлари таркибига 4295 та танк, 11700 та зирҳли машина, 2189 та артиллерия, 1139 та пушка, 1084 та ракета тизими киради.

Миср флоти 2 та самолёт ташувчи кема, 7 та фрегат, 7 та корвет, 8 та сув ости кемаси, 31 та миноносец, 45 та патрул катеридан иборат.

Мисрдан ташқари, мусулмон дунёсининг бошқа бир қатор давлатлари қудратининг рейтинги ўсди. Кучли 20 армияга Эрон (14-ўрин), Покистон (15-ўрин), Индонезия (16-ўрин), Саудия Арабистони (17-ўрин) кирди.

Собиқ СССР давлатлари орасида Россиядан ташқари (2-ўрин), кучли армиялар қаторидан Украина (27-ўрин), Ўзбекистон (52), Белорусия (53), Қозоғистон (63), Озарбайжон (64) ўрин олди.

Таъкидлаш жоизки, Global Firepower рейтинги ўз ичига оладиган 55 та кўрсаткич орасида курол-яроғ миқдори, ҳарбий техника, қўшинлар сони, транспорт инфратузилмаси, ҳарбий бюджет ва бошқалар ҳисобга олинади.

Стокгольм дунё муаммолари институти (SIPRI) маълумотларига кўра, 2019 йил бутун дунё армияларига 1917 млрд доллар ёки жаҳон ЯИМнинг 2,2%и (одам бошига 249 доллар) сарфланган.