loader
Foto

Афсонавий мусулмон қаршилик етакчиси Кашмирда ўлдирилди

Ҳозирда Наиконинг ўлими Ҳиндистоннинг муаммоли минтақадаги курашда катта ғалаба сифатида кўрилмоқда ва баҳсли минтақада тартибсизликларни келтириб чиқариши мумкин.

Полиция ва аскарлар жанубий Кашмирнинг Авантипор минтақасида баъзи исёнкор қўмондонлар бошпана топганига ишора қилган ҳолда операция бошладилар.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, улар бульдозерлардан фойдаланиб, ер ости бошпаналарини қидириш учун бир нечта ер майдонларини, шу жумладан мактаб майдончасини қазишган.

Аскарлар камида иккита турар-жой биносини портлатиш воситаси билан портлатиб юборишди - бу Ҳиндистон кучлари Кашмирда ишлатадиган одатий тактикадир.

Кумар узоқ бўлмаган жойдаги яна бир отишма пайтида икки исёнчи ўлдирилганини қўшимча қилди.

35 ёшли Наикоо 2012 йилда Кашмирнинг озодлик курашчилари сафига қўшилган. Икки йил ўтиб, Ҳиндистон хавфсизлик кучлари норозилик ва зўравонликлар пайтида юз берган нотинч ёзда 100 га яқин одамни ўлдирган.

Илгари математика ўқитувчи, унинг калласи учун 1,2 миллион рупий (15,800 АҚШ доллари) миқдорида мукофот эълон қилинга, Наикоо харизматик Ҳизбул-Мужоҳидин қўмондони, 2016 йил июл ойида ўлдирилган ва бир неча ой давом этган тартибсизликларга олиб келган Бурхан Ванининг ёрдамчиси эди.

Ванининг ўлимидан кейин Наикоо исёнчилар ҳаракатини жонлантиришга ёрдам берди. У илгари парчаланиб кетган қаторларни бирлаштирди.

Ҳозир мутахассислар Наикоонинг ўлдирилиши Кашмир ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни анча ёмонлаштиради деб тахмин қилишмоқда. Кашмир аҳолиси учун бу кўпроқ ғазаб, кўпроқ ташвиш, кўпроқ умидсизликни англатади.

Чоршанба куни эрталаб Кашмир маъмурлари кўчаларда Найкоога мотам тутаётган кўплаб одамлар тўпланишининг олдини олиш учун мобил Интернетни ўчириб қўйишди.

Бироқ, маҳаллий одамлар Наикоо ўлдирилган операцияни тўхтатиш учун аскарларни тошбўрон қилишди, деди Кумар. Аскарлар намойишчиларга қарши курашишга мажбур бўлишди.

Бошқа бир полиция ходими айтишича, Кашмирнинг ўнлаб жойларида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувда камида 30 киши жароҳатланган. Офицернинг сўзларига кўра, намойишчилар Пулвамда иккита полиция машинасини ёқиб юборган.

Коронавирус пандемияси туфайли мамлакат миқёсида локдаун кузатилаётган бир пайтда, Ҳиндистон кучлари мусулмон кўпчилигига эга бўлган ягона, ўтган йилнинг августида иккига бўлган штат Шимолий Кашмирда операцияни бошладилар.

Март ойининг охиридан бери Ҳиндистон кучлари 36 исёнкорни ўлдирди, 20 га яқин аскарни, шу жумладан юқори даражадаги армия офицерини йўқотди. Исёнчилар Ҳиндистон бошқарувига 1989 йилдан бери қарши курашмоқда. Қўзғолон ва ундан кейинги қатағонлар пайтида 70 мингга яқин одам ўлдирилди.