Бу ҳақида Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдуррахмон ат-Тани Жон Хопкинс университети томонидан ташкил қилинган Яқин Шарқ бўйича онлайн-конференцияда айтди, деб хабар қилади QNA агентлиги.
Ал-Тани минтақавий хавфсизликни таъминлаш учун мулоқотлар йўли билан узоқ муддатли ҳамкорликка эришиш зарурлигини таъкидлади.
Форс кўрфазидаги инқирозни шарҳлар экан, қатарлик вазир халқаро ҳамжамият ушбу инқирознинг замирида Қатар ва унинг халқига нисбатан адолатсизлик ва ёлғон ётишини таъкидлади.
«Яқин Шарқ мавжуд муаммоларни, жумладан, COVID-19 пандемияси шароитида юзага келган муаммоларни бартараф қилишда ёрдам бериши мумкин бўлган хавфсизлик ҳақида янги битимга эҳтиёж сезади», - деди ат-Тани.