loader
Foto

Фаҳшнинг кўпайишига ким айбдор?

Жавоб: Енгилтак ёки фоҳишалар ҳақида гап кетганида, одатда, ёш қизлар номига гап тегаверади. Фаҳш ишлар билан шуғулланишдан аёллар ҳам, эркаклар ҳам бирдек қаттиқ қайтарилган. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради:

«Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир» (Исро, 32).

Фаҳш ишларнинг кўпайиши, юз беришига айбдор бўлишаётганлар фақат аёллар эмас, балки ҳар қандай зинога яқинлашишга сабабчи бўладиган кишилар ҳамдир. Пуллари билан қизларни йўлдан уришга уринаётган бойваччалар, тунги клубларда фаҳш ишларга қандайдир ёрдамчи бўлаётган клуб соҳиблари, ўзларининг фаҳш кинофильмларини яширин йўллар билан тарқатаётган сотувчилар, интернетда фаҳшни тарғиб қилувчи сайтлар очиб қўйганлар, қизларни алдаб-сулдаб чет элларга олиб кетиб, у ерларда бундай ишонувчан бечораларни сотиб юборишаётган кимсалар - буларнинг барча-барчаси гуноҳкордирлар.

Муфтий Усмонхон Алимов, "Сўраган эдингиз" китобидан