loader
Foto

Муфтий Усмонхон Алимов энг нуфузли 500 мусулмон рўйхатида

Бу йилги рўйхат бошида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон жой олган. Ўтган йили Туркия етакчиси бешинчи бўлган эди. Ундан кейин Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз, учинчи ўринда эса Иордания подшоҳи Абдулла Иккинчи ибн ал-Ҳусайн жой олган.

Машҳурлардан Туркия собиқ президенти Абдуллоҳ Гул, Туркия собиқ ташқи ишлар вазири Аҳмед Давуд ўғли, Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбанлуги Бердимуҳамедов ҳам рўйхатга киритилган.

Бу йилги рўйхатдан илк бор аралаш жанг санъати бўйича жаҳон чемпиони, россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов ҳам ўрин олди. Бошқа спортчилардан «Арсенал» футбол клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил, «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ, енгил атлетикачи, тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фарани кўрсатиш мумкин.

 Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати