"Бу меъёрлар реал дунёда бирон кишига зиён етказишнинг олдини олиши кўзда уттилган", - деб ёзади ишлаб чиқувчилар.
Ижтимоий тармоқ хабарида кўрсатилишича, пост муаллифлари террорчилар, муросасизлик фаолияти, оммавий ёки кетма-кет қотилликлар, одам савдоси, зўравонлик ва жиноий фаолиятни қўллаб-қувватламасликлари керак. Ғалаба байроғининг расми ушбу қоидалар билан қандай боғлиқлиги кўрсатилмаган.
"Агар бу шармандалик бўлмаса, демак мен «шармандалик» сўзининг маъносини билмас эканман. Расм жойлаштирилгандан икки дақиқа ўтгач, у блокировка қилиб қўйилди", - дейди Сергей Звягинцев.