Ушбу хабар тезда йўқ қилинди. Раҳбарият саҳифани хакерлар бузганлигини айтди. Саудия ҳукуматининг жарчиси бўлган ал-Арабия ҳам хакерлар ҳужуми ҳақида хабар берди.
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан тахтга энг яқин бўлган қироллик оиласи ўртасида уюштирилган янги тозалаш ҳақида хабарлар Ғарб оммавий ахборот воситаларида 2020 йил март ойи бошларида пайдо бўлди. Саудия Арабистони уларни расман тасдиқламади.
Қўлга олинганлар орасида тахтнинг собиқ ворисидан ташқари қирол Салмоннинг укаси Аҳмад бин Абдулазиз ва собиқ валиаҳд шаҳзода Нааф бин Найифнинг укаси ҳам бор эди. Айтилишича, ҳибсга олишлар шаҳзода Муҳаммад тахтига чиқиш йўлини тозалаши керак эди.