loader
Foto

Болтиқ денгизидаги рус нефт бозори инфаркт бўлди.

Болтиқ денгизидаги Россия нефти бозори 5 декабрь куни Европа Иттифоқининг эмбаргоси кучга кирганидан кейин "инфаркт"га учради: РФ Urals котировкалари бир баррели учун 43,72 долларгача тушди. Россия хомашёси билан боғланиш истаги йўқлиги сабабли, Москва потенциал мижозларни катта чегирмалар билан жалб қилишга мажбур.

Argus маълумотларига кўра, 7 декабрь куни Приморск портидан жўнатилган Urals партияси юқоридаги нархда сотилган.

Urals Россия нефть экспортининг 60 фоизини ташкил қилади. Россия бренди ва Шимолий денгиз Brent ўртасидаги нарх фарқи деярли 40 долларни ташкил қилади.

Айни пайтда, Тинч океанидаги портлардан Хитойга жўнатиладиган Россиянинг Шарқий Сибир нефти ESPO ҳали ҳам анча юқори - бир баррел учун 68,72 доллардан котировка қилинмоқда, бироқ Россия бу навнинг нархини ҳам пасайтиришга мажбур. Энди чегирма бир баррел учун 6 долларни ташкил этган бўлса, бир ой олдин у атиги 2 доллар эди.

Reuters суҳбатдошларининг таъкидлашича, ESPO экспортида ҳам муаммолар мавжуд. Мисол учун, 8 декабрь ҳолатига кўра, улар учун чегирмалар аллақачон 7-8 долларгача кўтарилганига қарамай, декабрь ойида жўнатилган иккита партияни ҳам сотиш имконсиз бўлди.

Санкцияларга еътибор бермай, Хитойнинг нодавлат нефтни қайта ишлаш заводлари Россия нефтини сотиб олишга тайёр, аммо бу бозорда Россия бошқа санкцияга учраган Ерон билан рақобатлашишига тўғри келади, у эса баррелига 10 доллар чегирма таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, турк корхоналари иккиламчи санкцияларга дучор бўлиш хавфи фонида Россия нефтининг импортини камайтирмоқда. Хусусан, SOCAR заводлари ноябрь ойида Россия Федерациясидан хом ашё сотиб олишни икки баробарга қисқартирди.

Айни пайтда ОАВ Саудия Арабистони Россиянинг Европа ва Осиёдаги нефт бозорларидаги улушини "қўлга киритиш"га уриниши ҳақида ёзди: саудияликлар бу ҳудудларда хомашё савдосини уюштириб, мижозларга сезиларли чегирмалар тақдим этди.