loader
Foto

НАТО денгизига айланади: Россия Федерацияси учун Финляндия кўрфазини ёпишмоқчи

Бу ҳақида Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур Финляндиянинг Iltalehti газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Эстония ва Финляндия ракеталарининг парвоз масофаси Финляндия кўрфазининг кенглигидан ошади. Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатлар қирғоқбўйи мудофаа ракета комплексларини бирлаштирмоқда.

"Биз қирғоқбўйи мудофаа ракета комплексларини бирлаштиришимиз керак. Эстония ва Финляндия ракеталари масофаси Финляндия кўрфазининг кенглигидан каттароқдир. Бу биз ракетага қарши мудофаани бирлаштириб, барча маълумотларни бир-биримиз билан бўлишишимизни англатади", - деди Певкур.

"Болтиқ денгизи Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлгач, НАТОнинг ички денгизига айланади. Вазият ўзгаради", - деди у.

Певкур, шунингдек, Эстония ҳаво ҳудуди хавфсизлигига ҳам изоҳ берди. НАТО иттифоқчилар Болтиқ денгизи ҳудудида ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлашга рози бўлди.

"Мен учун бу битта ҳаво ҳудуди. Ҳамма тушуниши керакки, Норвегия, Финляндия, Болтиқбўйи давлатлари ва бошқа давлатлар НАТОнинг шарқий қанотини ташкил қилади. Биз нафақат Финляндия, Эстония, Латвия, Литва ёки бошқа шарқий НАТО давлатларини ҳимоя қиляпмиз. Агар биз НАТО ҳақида гапирадиган бўлсак, энг муҳими бешинчи моддадир: бир киши ҳамма учун ва ҳамма бир киши учун ", деди Певкур.

Аввалроқ АҚШ президенти Джо Байден Швеция ва Финляндиянинг НАТОга киришини АҚШ томонидан қўллаб-қувватлаш ҳақидаги ҳужжатларни имзолаган эди.