loader
Foto

АҚШ олимлари коронавирусни 100 фоиз блокировка қиладиган анти-тана аниқладилар

Шундан сўнг олимлар ўнга яқин анти-таналарни ажратдилар, уларни ўрганишни давом эттириш шуни кўрсатдики, улардан бири — STI-1499 — инсон ҳужайраларини касаллик юқишининг 100 фоиз ҳимо қилишга қодир экан.

Таъкидланишича, у вирусни буркаб олади ва уни организмдан тўрт кун ичида чиқариб ташлайди. «Бу дори-дармон эмаслигини таъкидлаймиз. Аниқ ишлаётган ечим бор», - деди Sorrento Therapeutics асосчиси доктор Генри Джи (Dr. Henry Ji). Ҳозирча синовлар фақат лаборатория шароитларида ўтказилган, шу сабабли компания ҳали бу препаратни чиқариш учун рухсат олмаган.

Доктор Джининг айтишича, бу дори туфайли барча мамлакатларда карантинни бекор қилиш мумкин бўлади. «Агар бизда организмда нейтрал қиладиган анти-тана бўлса, ижтимоий масофа керак бўлмайди», — деди у.

15 май куни Россия Федерал тиббий-биология агентлиги (ФТБА) раҳбари Вероника Скворцованинг айтишича, малярияга қарши дори мефлохин, клиник текширувлар натижаларига кўра, инфекциядан 48 соат ўтгач, коронавирусни тўлиқ бостириш қобилиятини кўрсатди. Унинг сўзларига кўра, бу жуда кичик дозани талаб қилади - ҳар миллилитрга икки микрограм. Скворцова ушбу препаратнинг салоҳиятини профилактик ва терапевтик деб атади.

Ҳозирги кунда янги коронавирус учун вакцина мавжуд эмас, турли мамлакатларда, шу жумладан Россияда олимлар уни фаол равишда ишлаб чиқмоқдалар. Лицензиясиз дорилар ва экспериментал даволаш усуллари, масалан, мефлохин ёки гидроксихлорохин ёрдамида энди коронавирус инфекциясини даволашда фойдаланилади, - деди Lenta.ru.