Ўзбекистон Фанлар Академиси геномика ва биоинформатика маркази олимлар коронавирусга қарши истеъмол қилиш мумкин бўлган вакцина ишлаб чиқишди.
"Биз клонлаштириш йўли билан ўсимлик ҳужайрасига коронавирус киритдик. Бемор "эмланган помидор" ни истеъмол қилгач, у инсон организмига киради ва помидор ҳужайраларидан анти-таналар чиқарилади", - дея ишлаб чиқувчилардан бирининг сўзларини келтиради Sevimli телеканали.
Анти-танали помидор махсус лабораторияда етиштирилади. Икки ойдан сўнг кўчатлар биринчи ҳосилни беради. Олимлар бу сабзавот тасодифан танланмаган деб тушунтирмокда. Помидор кўпинча иссиқлик билан ишлов бермасдан истеъмол қилинади, шунинг учун анти-тана ишлаб чиқариш учун жавобгар бўлган ҳужайралар юқори ҳарорат таъсири остида ҳалок бўлмайди.
Ҳозирги вақтда коронавирусга қарши истеъмол килиш мумкин бўлган вакциналар Россия ва Канадада ишлаб чиқилмоқда. Август ойининг ўрталарида Санкт-Петербург Экспериментал тиббиёт институти олимлари Россия Фанлар Академиясининг кўмагида ряженка таъми билан вакцинани синаб кўришни бошладилар. Ҳозирча ҳайвонлар устида тадқиқотлар олиб борилмоқда, аммо олимлар уларнинг вацинаси катталар ва болалар учун мос бўлишига ишонишмоқда. Эмлаш учун 400 грамм ряженка ичиш ва 21 кундан кейин яна такрорлаш керак бўлади.