loader
Foto

Туркия депортация қурбонлари: Қрим татарлари ва черкеслар хотирасини шарафлайди

Бу ҳақда Туркия ТИВ вакили Ҳами Аксойнинг Қрим татарлари депортация қилинганининг 76 йиллигига бағишланган баёнотида айтилади.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Қрим татарларини депортация қилиш жараёни ғайриинсоний усуллар билан олиб борилганини эслатди. "250 минг Қрим татарларининг аксарияти депортация пайтида ёки мажбуран жойлаштирилган жойларда ҳалок бўлганлар. Қрим татарлари ўнлаб йиллар давомида ўз тарихий ерларига қайтиб кела олмадилар ", деди Аксой.

Унинг сўзларига кўра, Туркия, аввалгидек, Қрим татарларини қўллаб-қувватлашда давом этади ва адолатни тиклаш, миллий ва маданий ўзига хосликни ҳимоя қилиш ва хавфсиз яшаш шароитларини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солади.

"Шу муносабат билан, мен яна бир бор Туркия Украинанинг ҳудудий яхлитлигига содиқлигини таъкидламоқчиман" деди Туркия ТИВ вакили.

Аксой, шунингдек, этник черкеслар томонидан 21 май куни нишонланадиган яна бир фожиали санага эътибор қаратди.

«Бундан 156 йил олдин, этник черкеслар ўз ватанларидан мажбуран чиқариб юборилган эди. Депортациянинг оғир шароитида ушбу Кавказ халқининг кўплаб вакиллари вафот этди. Бутун халқнинг фожеаси рўй берди, уни биз ҳам аччиқ билан эслаймиз. Туркия Қрим татарлари ва черкесларнинг дардига шерикдир, депортация пайтида ҳалок бўлганларнинг хотирасини ҳурмат қилади. Бу бизнинг умумий хотирамиздаги ўчмас оғриқдир”, деди Аксой.