Тадбирда иштирок этганлар орасида, хусусан, Афғонистон президентининг ёрдамчлари ва Афғонистон Ислом ҳаракати сиёсий етакчиси Сибғатуллоҳ Мужададий ҳам бор эди.
Шунга ўхшаш вазият 2004 йил Москва жоме масжидининг 100 йиллигини нишонлаш вақтида ҳам рўй берганди. Иттифоқлар Уйининг Колонна залида бўлиб ўтгина тадбирда машҳур ижрочилар Азиза, Мурат Насиров, Ринат Ибрагимов ва бошқалар қатнашган. Шундай чиқишлардан бирида саҳнага фақат ичкийим кийиб олган қизлар рақс тушгани чиқиб келишди. Тантанада иштирок этаётган муҳтарам ҳазратлар тескари қарашга ёки томошани зимдан кузатишларига тўғри келган.