Музокараларнинг бошланиши Трамп маъмуриятининг ноябрь ойида АҚШ президентлик сайловларидан олдин дипломатик фаолият юритишида сўнгги қадам бўлди.
«Ҳар бирингизга катта масъулият юкланади, - деди Помпео қатнашчиларга, - Сизда орангиздаги қарама-қаршиликларни бартараф қилиш имконияти бор».
Гарчи шанба кунги очилиш фақат маросим бўлган бўлсада, яқин кунларда ёпиқ эшиклар ортида оғир музокаралар қайд этилади. Бироқ шанба куни Дохада толибон вакиллари билан учрашувдан сўнг Вашингтоннинг тинчлик масалалари бўйича вакили Залмай Халилзад АҚШ ва ҳар биир афғон «имкон қадар тезроқ» битим имзоланишини исташини айтди
Томонлар музокараларда мураккаб масалаларни, жумладан, доимий ўт очишни тўхтатиш шартлари, аёллар ва озчиликлар ҳуқуқлари, шунингдек, ўн минглаб Толибон жангчилари ва айримари Қобул ҳукуматига қўшилиб олган дала қўмондонларига содиқ кўнгиллиларни қуролсизлантириш масалаларини ҳал қилади.
Халилзаднинг айтишича, ўт очишнинг тезда ва доимий тўхтатилиши даргумон, лекин ҳар икки томон жанговар ҳаракатларни тўхтатишга тайёр бўлмагунга қадар зўравонликнинг аста-секин пасайишига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, ишонмаслик, шубҳа билан қараш икки томонда ҳам бор.
Афғонистон музокара гуруҳи ўз музокараларида конституцион ўзгаришлар ва ваколатларни ажратишни ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда. Музокараларнинг кейинги раундлари Доҳада бўлиб ўтмаслиги мумкин. Германия бўлажак музокараларни ўтказишни таклиф қилаётган давлатлар қаторига киради.
Ҳаттоки мамлакатнинг байроғи ва номи - Афғонистон Ислом Республикаси ёки Афғонистон Ислом Амирлиги каби кўринишидан арзимас масалалар ҳам музокара столига тушиб, асабни қўзғатиши мумкин.
Қобул томонидан тайинланган музокарачилар орасида Толибон билан ҳокимликни бўлиши ҳақида ҳар қандай битимида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга аҳд қилган тўрт аёл бор. Бунда аёлларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш ва сиёсий ҳаётда иштирок этиш ҳуқуқи каби ҳуқуқлар кўзда тутилади.
Абдул Ҳаким бошчилигидаги толибон музокарачилр гуруҳи таркибида аёллар йўқ. Толибларнинг айтишича, улар аёлларнинг ишлаш, таълим олиш ва сиёсатда қатнашиш ҳуқуқини тан олади, лекин давлат раҳбари ёки бош қози сифатида аёлларни қабул қилмайди.
Қобул томонидан тайинланган, музокараларни кузатиб бораётган Миллй муроса олий кенгашининг консерватив аъзолари хам аёллар бу лавозимлардан биронтасида ишлаши мумкин эмас деб ҳисоблайди.
Тадбирда қатнашган Мулла АбдулғаниГани Барадар толибон барча афғонларни қамраб оладиган тизим ишлаб чиққанлигини айтди. У, шунингдек, узокаралар давомида сабр-тоқатга ва ҳатто муаммолар олдида ҳам музокараларни давом эттиришга чақирди.
"Музокара жараёнида муаммолар бўлиши мумкин, аммо шуни илтимос қилган бўлардикки, музокаралар кўпроқ сабр-тоқат билан, кўпроқ эътибор билан олға қараб ҳаракатланади ва улар шундай эътибор билан давом этиши керак", - дейди у. "Биз уларга (Афғонистон халқига) бу кафолатни бермоқчимиз, биз Афғонистонда тинчлик музокараларини тўлиқ яхлитлик билан давом эттирамиз ва тинчлик ва хотиржамлик истаймиз, улар учун Афғонистонда замин ҳозирлаймиз."
Миллий муроса бўйича Қобул Олий кенгашини бошқарадиган Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўз чиқишида томонлар барча деталларни мувофиқлаштириши шарт эмаслигини, лекин инсонпарварлик нуқтаи назаридан ўт очишнинг тўхтатилиши ҳақида эълон қилиш лозимлигини айтди.
Агар музокаралар Афғонистоннинг мустақиллигини ҳимоя қиладиган ва барча инсонлр ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган тизимга олиб келадиган мустаҳкам тинчлика олиб келса, икала томон ҳам «дунё қаҳрамонлари»га айланади.
Помпео уларнинг қарорлари ва хулқ-атвори АҚШ томонидан кўрсатиладиган ёрдам миқдорига ҳам, уни кўрсатиш тартибига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин эканлигидан огоҳлантирди.
У музокара қатнашчиларини Афғонистоннинг бой хилма-хиллигини, жумладан, аёллар, этник ва диний озчиликларни ҳурмат қилишга чақирди. Унинг айтишича, гарчи Афғонистон сиёсий тизимини танлаш уларнинг қўлида бўлсада, АҚШ демократия ва сиёсий ҳокимиятни ротация қилиши энг яхши хизматдир.
«Мен фақат бу ҳаракатларга даъват этишим мумкин. сиз эса афғон тарихининг кейинги бобини битасиз», - деди у.
Помпео 11 сентябрь воқеаларининг 19 йиллигидан кейинги кун сўзга чиқди. Унинг таъкидлашиича, АҚШ 9/11ни ҳеч қачон ёддан чиқармайди ва Америка толибоннинг ал-Қоида каби гуруҳларни қабул қилмаслик мажбуриятини олқишлайди.
Эслатиб ўтамизки, ички афғон музокаралари Вашингтон ва Толибон ўртасида 29 февралда имзоланган сулҳ шартномасининг бандларидан бири сифатида кўрсатилган.