loader
Foto

Толибон билан янги музокаралар Саудия Арабистонида бўлиб ўтади

Саудия Арабистони ва БАА 1990-йиллар охирларида толибон ҳаракати Афғонистоннинг катта қисмини, жумладан, Қобулни босиб олганидан сўнг, толибон ҳукуматини тан олган кам сонли мамлакатлардан эди.

«Биз АҚШ расмий шахслари билан Саудия Арабистонида январь ойида учрашамиз ва Абу-Дабида охирига етказилмай қолган музокараларни бошлаймиз», - деди Reuters агентлигига «Толибон» ҳаракати етакчилар кенгаши аъзоларидан бири.

«Бироқ биз барча манфаатдор томонларга Афғонистон ҳукумати билан гаплашмаслигимизни маълум қилдик».

Толибон вакили Забихулла Мужоҳид ҳам толибон АҚШ қўғирчоғи деб ҳисоблайдиган Қобул ҳукумати билан гаплашмаслигини маълум қилди. Бошқача қилиб айтганда, толибон Қобул ҳукумати билан музокара олиб боришни рад қилади, чунки реал ҳукумат Вашингтонга тегишли деб ҳисоблайди.

Бироқ Қобул пировардида тинчлик битимни Афғонистон ҳукумати имзолаши лозим эканлигини талаб қилиб туриб олган ва толибон билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш учун катта куч сарфламоқда.

«Музокаралар афғонлар раҳбарлиги сотида олиб борилиши ва уларга тегишли бўлиши лозим», - баёнот берди агентликка президент Ашраф Гани. «Муҳими, толибон бу ҳолатни тан олиши керак».

Шунга қарамай, АҚШ Вашингтон томонидан  Залмай Халилзадо раҳбарлиги остида толибон билан тўғридан-тўғри музокараларни давом эттирди.

Томонлар учрашуви толибоннинг сиёсий офиси мавжуд бўлган Қатар давлати бўлиб ўтди, сўнгра Абу-Дабига кўчирилди.

АҚШ айнан шу йили Афғонистон президенти лавозимига сайловлар олдидан толибон билан сулҳ битими тузишдан умид қилмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп, маълум қилинишича, Афғонистондан америка қўшинларини олиб чиқишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамизки, толибон Афғонистон ҳудудининг 70 фоизини назорат қилмоқда деб маълум қилган, ваҳоланки, НАТО фикрига кўра, мамлакатнинг ярмига яқини толибон назорати остида.