loader
Foto

Ҳиндистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 158 мингдан ошди

Агентлик маълумотларига кўра, мамлакатда 86110 киши даволанмоқда. 67691 киши коронавирусдан сўнг (охирги суткада 3266) соғайиб кетган, 4531 киши вафот этган (охирги суткада 194).

Мамлакатнинг марказидаги Махараштра штати ҳаммадан кўп азият чекди, бу ерда касалликнинг учдан бир қисмидан кўпроғи қайд этилган - 56 948 инфекция ҳолати (охирги суткада 2190). Иккинчи ўринда Тамил Наду штати - 18 545 ҳолат (охирги суткада 817). Учинчи ўринни Деҳли эгаллади - 15257 бемор (охирги суткада 792).

Бирон воситасиз, осонгина ҳал қилолмайсиз: янги коронавирус нимадан қўрқади

Аввалроқ мамлакат ички ишлар вазирлиги 25 мартдан буён амал қилаётган изоляция режимини 31 майгача узайтирди ва штатларга коронавирус юқтириб олганлар сонидан келиб чиқиб, «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларни ажратишга кўрсатма берди. изоляция режимини тўртинчи марта узайтириш давомида ҳукумат заводлар ва алоҳида магазинлар ишлашига рухсат берди. Маълум бир чекловлар билан жамоат транспорти ишла бошлади, катор ички авиарейсларга рухсат берилди, махсус поездлар бошқа штатларда қолиб кетган ички муҳожирларни ташишни бошлади. 31 май куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакада коронавирус касаллигининг 70%дан ортиғи кайд этилган 11 та йирик шаҳарга тааллуқли бўлган янги изоляция режими қоидалари ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.

ЖССТ 11 март куни COVID-19 рвс инфекцияси авж олишини пандемия деб эълон қилди. Ташкилотнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 5,5 миллондан ортиқ касалланиш қайд этилган, ўлганлар сони 349 минг кишидан ошиб кетган.