Шундан сўнг, жабрланувчи деярли икки ой касалхонада даволанди. Кейин аёл ота-онасининг уйига келтирилди, у ерда ҳужумдан ўзига кела бошлади. 7 май куни 27 ёшли Сураж унинг хонасида қолди ва ухлаб ётган хотинига кобра ташлади. Бу сафар аёлни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Кўп ўтмай, эркак хотинининг мол-мулкига эгалик қилишга ҳаракатни бошлади, бу эса марҳуманинг ота-онасига шубҳали кўринди.
Тергов давомида аниқланишича, фожиадан бир оз олдин Сураж заҳарли илонларнинг эгалари билан телефон орқали суҳбатлашган, шунингдек, судралиб юрувчиларнинг хатти-ҳаракатларини Интернетда ўрганган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг сўзларига кўра, Суражнинг хотини билан ажрашган тақдирда мулксиз қолишдан қўрқиши жиноят содир этишига сабаб бўлган.