loader
Foto

Уч ой ичида 31 мамлакатда 127 дан ортиқ журналист COVID-19 оқибатида вафот этди

"ОАВ ходимлари янги вирусга қарши курашда муҳим рол ўйнайдилар. Улар касалликнинг тарқалиши тўғрисида хабар беришлари керак. Уларнинг баъзилари иш пайтида зарур ҳимоя воситаларининг йўқлиги сабабли вафот этди", деди PEC Бош котиби Блез Лемпен.

Ўлим ҳолатлари энг кўп Лотин Америкаси минтақасида қайд этилган. Перу ўлим даражаси бўйича биринчи ўринда - 15 киши, Бразилия ва Мексика (ҳар бири 13 кишидан). АҚШда 12 нафар ОАВ ходими вирусдан вафот этди. Россияда - 5 киши, дейилади баёнотда.

Таъкидланганидек, журналистлар ўртасида ўлим ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар анча юқори бўлиши мумкин. Чунки бу даврда вафот этган барча журналистлар ҳам COVID учун тест топширмаган.

Россия Журналистлари Уюшмаси раҳбари Владимир Соловьев илгари Россия Федерациясида беш журналист коронавирусдан вафот этгани, яна 200 киши юқтирилгани ҳақида хабар берган.