Абдураззоқ Миржалол ўғли Юнусов 1948 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Миллий университетини ва Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтини тамомлаган. 1970-1975 йиллари «Совет Шарқи мусулмонлари» журналида адабий муҳаррир, 1975-1994 йиллари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасида халқаро алоқалар бўлими референти, масъул котиб, 1994-1997 йиллари «Ислом нури» газетаси бош муҳаррири, 1997 йилдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис муовини (бироз вақт маслаҳатчи) бўлиб ишлади. Исломий ахлоқ ва амри маъруф, наҳйи мункар мавзуида уч юздан ортиқ мақоласи, бир неча китоблари чоп этилган.
Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг жанозалари 2018 йил 5 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Камолон даҳасидаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида жума намозидан сўнг ўқилади.
Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун