Видеоконференция алоқаси шаклида бўлиб ўтган учрашувда томонлар коронавирус инфекциясининг олдини олиш, ташхислаш ва ўтказилаётган эпидемиологик тадқиқотлар бўйича маълумотлар билан алмашдилар, шунингдек касалликнинг олдини олиш ва даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқдилар
Аъзо мамлакатларнинг тиббий экспертлари ва кузатувчилар учун онлайн тренинглар ўтказиш, тиббий ходимларнинг салоҳиятини ошириш бўйича дастурлар, шунингдек, видеоконференция алоқаси форматидаги халқаро илмий ва амалий тадбирларни ўтказиш тўғрисида келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, COVID-19 га қарши курашда мамлакатлар ўртасида умумий маълумотлар базаси ва эпидемиологик мониторинг тизимини яратишга қарор қилинди.
Музокаралар давомида, шунингдек, тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармон воситалари, бир мартали ишлатиладиган маҳсулотларни етказиб беришни мувофиқлаштириш, соғлиқни сақлаш инфратузилмасига сармояларни жалб қилиш, инноватсион IT тизимларини ривожлантириш, шунингдек янги замонавий шифохоналар қурилишини таъминлайдиган "Таъминот занжири гуруҳи" тузилмаси тасдиқланди.