loader
Foto

Price Warnings: 2021 йил апрелида Тошкент шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари нархини мониторинг қилиш натижалари

Мониторинг доирасида аниқланишича, 2021 йил феврали билан таққослаганда 28 та позициядан 20 таси бўйича нархлар ўзгарган. 3 та позиция – карам, картошка ва гуруч бўйича минимал нархлар 14,2-17,2% атрофида пасайиши қайд этилган.

17 позиция бўйича архлар ўсган. Нарх ўсиши бўйича етакчи  бўлган олманинг нархи 2 ой ичида карийб 2 бараварга ўсди.

Помидор, лавлаги, апельсин, мандарин, бодринг каби бошқа қатор мева – сабзавот маҳсулотларининг нархи ҳам сезиларли даражада ошди-нархларнинг ошиши 20%дан 50% гача бўлди. Аммо бу ерда мавсумийлик омили катта роль ўйнайди ва бундай нарх ўсиши ташвиш туғдирмайди.

Манба: онлайн супермаркетлар маълумотлри асосида ИПМИ ҳисоб-китоблари

1-расм. 2021 йил февралдан апрелгача Тошкент шҳрида минимал чакана нархлар ўзгариши

Эътибор қаратиш керак бўлган нарса - мавсумий бўлмаган маҳсулотлар нархларининг ошиши. Мавсумий бўлмаган маҳсулотлар орасида нарх ўсиши бўйича товуқ тухуми етакчидир. 2 ой давомида улар учун минимал нархлар 15.4% га ошди. Тухум нархининг кўтарилиши тенденцияси келгуси ойда кучаяди, чунки православ христианлар май ойининг бошида Пасхани нишонлашади.

Гўшт нархи ҳам сезиларли даражада ошди. Мол гўшти 9,1% га, товуқ гўшти-8,8% га, қўй гўшти - 3,8% га кўтарилди.

Жаҳон бозорида, айниқса, ушбу турдаги маҳсулотни Ўзбекистонга импорт қилувчи мамлакатларда нархларнинг ошиши туфайли ўсимлик мойига бўлган нархлар 7,4% га ошди.

Тошкент ва МДҲ мамлакатлари ҳамда Европа пойтахтларидаги супермаркетлардаги нархларнинг қиёсий таҳлили

Мониторингда МДҲ ва Европанинг 16 пойтахтидаги супермаркетларда бир хил 28 та позиция бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал нархлари ҳам кўриб чиқилди ва Тошкентдаги супермаркетлардаги нархлар билан қиёсий таҳлил ўтказилди.

Тошкент супермаркетларидаги нархлар ташвишга сабаб бўлган таҳлил қилинган маҳсулотларнинг ТОП-10 ни кўриб чиқамиз:



1. Апельсин

Тошкентдаги супермаркетларда апельсин учун минимал нарх 1 кг га 2,8 АҚШ долларини ташкил этади, бу таҳлил қилинаётган мамлакатлар учун ўртача кўрсаткичдан 90,1% ва Москвадаги апельсин учун минимал нархдан 4,3 баробар юқори.

Манба: онлайн супермаркетлар маълумотлри асосида ИПМИ ҳисоб-китоблари

2-расм. МДҲ ва Европа мамлакатлари пойтахтлари супермаркетларда апельсин нархи, 1 кг учун АҚШ долл.

2. Лимон

Тошкентдаги супермаркетларда лимон минимал нархи 1 кг га 2,8 АҚШ долларини ташкил этади, бу таҳлил қилинаётган мамлакатлар учун ўртача кўрсаткичдан 69,4% ва Анқарадаги лимон учун белгиланган минимал нархдан 3,3 баробар юқори.

 

Манба: онлайн супермаркетлар маълумотлри асосида ИПМИ ҳисоб-китоблари

3-расм. МДҲ ва Европа мамлакатлари пойтахтлари супермаркетларда лимон нархи, 1 кг учун АҚШ долл.

3. Банан

Тошкентдаги супермаркетларда банан учун минимал нарх 1 кг учун 2,1 АҚШ долларини ташкил этади, бу таҳлил қилинган мамлакатлар учун ўртача кўрсаткичдан 55,7% ва Москвадаги банан учун белгиланган минимал нархдан 2,7 баробар юқори.

Манба: онлайн супермаркетлар маълумотлри асосида ИПМИ ҳисоб-китоблари

4-расм. МДҲ ва Европа мамлакатлари пойтахтлари супермаркетларда банан нархи, 1 кг учун АҚШ долл.

4. Пастеризация қилинган сут

Тошкентдаги супермаркетларда пастеризация қилинган сут учун минимал нарх 1 литр учун 0,82 АҚШ долларини ташкил этади, бу таҳлил қилинган мамлакатлар учун ўртача кўрсаткичдан 18,8% га, Бишкекдаги сут учун белгиланган минимал нархдан 93,0% га юқоридир. Пастеризация қилинган сут учун юқори нархларнинг асосий сабаби бозорда ривожланмаган рақобатдир.

Манба: онлайн супермаркетлар маълумотлри асосида ИПМИ ҳисоб-китоблари

5-расм. МДҲ ва Европа мамлакатлари пойтахтлари супермаркетларда пастеризация килинган сут нархи, 1 литр учун АҚШ долл.



5. Маргарин

Тошкентдаги супермаркетларда маргарин учун минимал нарх 1 кг га 2,2 АҚШ долларини ташкил этади, бу таҳлил қилинаётган мамлакатлар учун ўртача кўрсаткичдан 20,2% га, Бишкекдаги маргарин учун белгиланган минимал нархдан 85,6% га юқори.

Манба: онлайн супермаркетлар маълумотлри асосида ИПМИ ҳисоб-китоблари

6-расм. МДҲ ва Европа мамлакатлари пойтахтлари супермаркетларда маргарин нархи, 1 кг учун АҚШ долл.

 

6. Картошка

Тошкентдаги супермаркетларда картошка учун минимал нарх 1 кг га 0,46 АҚШ долларини ташкил этади, бу Анқарадаги картошка учун белгиланган минимал нархдан 2,3 баробар кўпдир.

Манба: онлайн супермаркетлар маълумотлри асосида ИПМИ ҳисоб-китоблари

7-расм. МДҲ ва Европа мамлакатлари пойтахтлари супермаркетларда картошка нархи, 1 кг учун АҚШ долл.

7. Мандарин

Тошкентдаги супермаркетларда мандаринлар учун минимал нарх 1 кг га 1,7 АҚШ долларини ташкил этади, бу Москвадаги мандаринлар учун белгиланган минимал нархдан 87,9% га юқоридир.

Манба: онлайн супермаркетлар маълумотлри асосида ИПМИ ҳисоб-китоблари

8-расм. МДҲ ва Европа мамлакатлари пойтахтлари супермаркетларда мандарин нархи, 1 кг учун АҚШ долл.

8. Ўсимлик мойи (кунгабоқар)

Тошкентдаги супермаркетларда ўсимлик (кунгабоқар) мойи учун минмал нарх 1 литр учун 1,7 АҚШ долларини ташкил этади, бу таҳлил қилинаётган мамлакатлар учун ўртача кўрсаткичдан 6,7% ва Бишкекда кунгабоқар мойи учун белгиланган минмал нархдан 2,0 баробар кўпдир.

Манба: онлайн супермаркетлар маълумотлри асосида ИПМИ ҳисоб-китоблари

9-расм. МДҲ ва Европа мамлакатлари пойтахтлари супермаркетларда кунгабоқар мойи нархи, 1 литр учун АҚШ долл.

9. Макарон маҳсулотлари

Тошкентдаги супермаркетларда макарон учун минимал нарх 1 кг га 0,83 АҚШ долларини ташкил этади, бу еса Минскдаги макарон учун белгиланган минимал нархдан 83,4% га юқоридир.

 

Манба: онлайн супермаркетлар маълумотлри асосида ИПМИ ҳисоб-китоблари

10-расм. МДҲ ва Европа мамлакатлари пойтахтлари супермаркетларда макарон нархи, 1 кг учун АҚШ долл.

10. Мол гўшти

Тошкентдаги супермаркетларда мол гўшти учун минимал нарх 1 кг га 5,2 АҚШ долларини ташкил этади, бу Минскдаги мол гўшти учун белгиланган минимал нархдан 56,5% га юқоридир.

Манба: онлайн супермаркетлар маълумотлри асосида ИПМИ ҳисоб-китоблари

11-расм. МДҲ ва Европа мамлакатлари пойтахтлари супермаркетларда мол гўшти нархи, 1 кг учун АҚШ долл.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР