Полициячилар эса, Ашхобод томонидан келаётган минтақавий рақамлар қўйилган автомобилларни тўхтатиб, текширув ўтказмоқда. Агар машинада Ашхободдаги давлат магазинларидан харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари топилса, полициячилар бу тақиқланганини маълум қилиб, жарима тўлашни талаб қилмоқда. Бунда тақиқлаш ҳақида расмий қарор ёки буйруқ ҳам кўрсатилмаяпти, жарима тўлангани ҳақида квитанция ҳам берилмаяпти.