Мисрнинг ағдарилган президенти вафоти ҳақида шу куннинг ўзида давлат телевидениеси эфирида маълум қилинди. Расмий хабарга кўра, ҳушидан кетиб қолган ва ўзига келмасдан ваот этган.
Мурсий вафот этган куни суд унга «айғоқчилик»да айблов билдиришга тайёрланаётганди.
Бош прокурор Небил Содиқнинг айтишича, лавозимидан ағдарилган давлат раҳбари сўзлаётган пайти кутилмаганда йиқилиб тушган.
Тиббиёт ходимларининг хулосасига кўра, унинг танасида ҳеч қандай жароҳат аниқланмаган.
Мурсийнинг ўлимига биринчи бўлиб Адолат ва адолатлилик партияси – «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг сиёсий қаноти муносабат билдирди. Партия Муҳаммад Мурсий бошчилигидаги хунта Мурсийни «режа асосида ва қасддан ўлдириш»да айблашди.
Шунингдек, Мисрнинг собиқ президенти ўлимига биринчилардан бўлиб Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам мурожаат билдирди.
«Мурсий ҳаётини у ишонган идеаллар учун бахшида қилганди. У шаҳид кетди. Мисрнинг сайланган президенти ҳалок бўлишига олиб келган шахсларни тарих кечирмайди», - деди Туркия етакчиси.
Турк давлати раҳбарининг таъкидлашича, «босим, жиноий ҳаракатлар ва беайб одамларнинг ўлдирилиши Миср халқининг адолат учун курашини тўхтата олмайди».
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу ҳам Муҳаммад Мурсийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
«Путч қатнашчилари уни ҳукуматдан четлатдилар, лекин у ҳақида хотира асло ўчмайди. Мусулмонлар бундай барқарорликни унутмайдилар!», - деб ёзди дипломатия раҳбари Twitter саҳифасида.
Туркиянинг юқори мартабали мулозимлари ва турк оммавий ахборот воситаларининг баёнотлари Миср расмийларини ташвишга солмоқда.
Мурсийнинг ўлимидан бир кун кейин Миср «Анадолу» агентлиги веб-сайтига ва ТРТ каналига киришни чеклаб қўйди.
19 июн куни Миср Ташқи ишлар вазирлиги вакили Аҳмад Ҳафиз исмларни очиқ айтмасдан туриб, Туркия ҳукумати ва президентининг позициясини танқид қилди.
20 июн куни Миср Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Самиҳ Шукри Анқарага очиқ ва қаттиқ танқид билан ҳужум қилди.
Шу аснода Қоҳирада Мурсийнинг дафн маросими шошилинч ва яширин тарзда ташкил этилди.
Мисрнинг собиқ президенти 18 июн куни эрталаб соат 05:00 да дафн этилди. Дафн маросимида фақат Мурсийнинг адвокати - Абдулмўмин Абдулмаксут, унинг рафиқаси, болалари ва икки акаси қатнашди.
Муҳаммад Мурсий - Мисрнинг демократик ва давлат раҳбари сифатида сайланган биринчи ва ягона президенти.
2011 йил 25 январ инқилобидан кейин ўтказилган сайловлардан кейин Мурсий 2012 йилда 51,73 фоиз овоз олган ва Миср президенти этиб сайланган.
2012 йил 24 июлда Муҳаммад Мурсий расман Миср президенти деб эълон қилинди ва 30 июл куни у давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди.
2013 йил 3 июлда Мурсий ҳарбий тўнтариш натижасида ағдарилди ва кейинги барча йилларини қамоқда ўтказди.
Суд жараёнида Муҳаммад Мурсий бир неча бор сўзлардан маҳрум қилинган, ҳақоратланган, аммо у қатъий позицияни рад этмаган. У ўлимга ҳукм қилинди, кейин бунинг ўрнига умрбод қамоқ жазоси тайинланди.
Мурсий юз бераётган воқеаларга ўз норозилигини билдирди: “Мен ҳануз Миср президентиман. Конституцияга мувофиқ. Оддий судлар менинг ишимни кўриб чиқишга ҳақли эмаслар».