loader
Foto

Исроил яширин равишда Ливияда Хафтарни қўллаб-қувватламоқда

Ҳафтарнинг асосий ҳомийси Абу Даби бўлиб қолади, у ерда улар "араб баҳори" таъсирини камайтириб, ўзларини минтақа етакчиси сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқдалар.

Абу Дабининг Ливия ишларига фаол аралашуви 2014 йилда ҳам тўғридан-тўғри, ҳам Саудия Арабистони, Миср ва Исроил билан иттифоқ тузиш орқали бошланган.

БАА ҳукумати Ҳафтар жангариларига Исроил томонидан ишлаб чиқарилган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини этказиб беришди ва Ливия жангариларига ҳарбий тайёргарлик ўтказиш мақсадида Иордания ва Мисрда Моссад билан музокаралар олиб боришди.

2017 йил август ойида Исроилнинг миллий хавфсизлик бўйича мутахассиси Ричард Силверстеин Middle East Eye саҳифаларида Исроилнинг Ливиядаги ҳаво зарбалари ҳақида гапирди.

"Ҳафтар: Исроилнинг Ливиядаги кучли шахсга яширин ёрдами, Африка минтақасидаги янги дўстлик" сарлавҳали мақолада Силверстеин ЦАХАЛ қўмондонлигидаги йирик мансабдор шахсга ҳавола қилади.

Унинг сўзларига кўра, Исроил Ҳафтарнинг илтимосига биноан Ливиядаги ДEАШ ва бошқа радикал гуруҳларнинг позицияларига ҳаво ҳужумларини амалга оширган.