loader
Foto

Зариф МАГАТЭ талабларига жавобан эҳтимолий мақбул ечимни эълон қилди

"Мақбул келадиган ечим бўлиши мумкин, аммо резолюция уни йўқ қилади", деб ёзди Зариф Твиттерда.

Аввалроқ Франция, Буюк Британия ва Германия («Олтилик»ка аъзо Европа мамлакатлари) МАГАТE Бошқарувчилар кенгашига Эронни ушбу агентлик билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга чақирувчи резолюция лойиҳасини тақдим этишган.

"Бошқарув кенгаши СВПД (Биргаликдаги кенг қамровли ҳаракатлар режаси) душманларига Эроннинг энг юқори манфаатларига таҳдид солишига йўл қўймаслиги керак. Евро-учлик СВПД бўйича зиммасига юкланган вазифаларни бажармаганидан кейин бу жараёнда иштирок этмаслиги керак", деб қўшимча қилди Зариф.

Унинг таъкидлашича, Эронда яширадиган ҳеч нарса йўқ ва сўнгги беш йил ичида мамлакатда МАГАТЭнинг бутун тарихига қараганда кўпроқ текширувлар ўтказилган.

Аввалроқ, Зариф Ислом республикаси МАГАТЭ билан доимий равишда катта шаффофлик билан иш олиб бораётганини таъкидлаган эди. Эрон агентлик билан у ваколат берган барча соҳаларда тўлиқ ҳамкорликни давом эттирмоқда, аммо Теҳрон МАГАТЭнинг СВПДни йўқ қилиш воситасига айланишига йўл қўймайди.

2015 йилда «Олтилик» (Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция) ва Эрон Қўшма Биргаликдаги кенг қамровли ҳаракатлар режасига эришилганлигини эълон қилишди. Келишув Эроннинг ядровий дастурини чеклаш эвазига санкцияларни бекор қилишни назарда тутган. Битим асл шаклида ҳатто уч йил давомида ҳам сақланиб қолмади: 2018 йил май ойида Америка Қўшма Штатлари ундан бир томонлама чиқиб кетиши ва Ислом Республикасига қарши қаттиқ санкциялар тикланиши ҳақида эълон қилди. Эрон келишув бўйича ўз мажбуриятларини босқичма-босқич қисқартиришни эълон қилди.