loader
Foto

Яширин очарчилик. Мусулмонлар шаҳарликларга овқат таклиф қилишди ва уларнинг муносабатларидан ҳайратда қолишди

Тўйиб овқатланмаётган, лекин давлат хизматларига ёрдам сўраб мурожаат қилмайдиган фуқаролар кўпчилик учун қийин пайтларда масжидда овқатланиш манбаи топдилар.

Шаҳардаги муҳтожларни овқатлантиришнинг ташаббускори маҳаллий журналист Шаҳзод Мирза бўлиб, у Facebook ва Whatsapp орқали «обуначилар орасида иссиқ овқатга муҳтож бўлганлар борми?» деган чақириқ билан мурожаат қилди. Жавоб уни ҳайратда қолдирди. Манчестернинг ўнлаб аҳолиси у билан ижтимоий тармоқлар орқали боғланишди ва масжидга овқатланиш учун келишди, кўп ўтмай бу ерга ҳар куни юзлаб одамлар кела бошлашди, деб хабар беради IslamNews сайти Manchester Evening News нашрига таяниб.

Мусулмонлар томонидан амалга оширилган хайрия акцияси кичик ва ўрта бизнесда тўлиқ пасайиш қайд этилган Манчестердаги коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқирознинг кўламини очиб берди.

"Лонгсайт тумани коронавирус томонидан вайрон килинди, иш ўринлари тобора камайиб, кўплаб дўконлар ёпилди", - қайд қилади Шаҳзод. Апрель ойида ушбу акция бошланганидан бери мусулмонлар масжид негизида 10 000 дан ортиқ иссиқ овқат тўпламини тарқатдилар.