Коалиция матбуот котиби Турки ал-Малики бу ҳақида Яман ғарбидаги қатор туманларда хусийлар объектларига қарата ҳаво зарбалари серисясидан кейин маълум қилди.
«Ал-Ихбарийе» телеканалига берган интервьюсида ал-Маликий хусийларнинг Саудия Арабистонига қарши ҳар бир қадамига тегишли жавоб олишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонининг ҳаво мудофаа тизимлари хусийлар томонидан отилган 118 та баллистик ракетани йўқ қилди.
Ал-Маликий операция тафсилотларини ошкор қилмади, сўнгги бир ярим ой ичида хусийлар сулҳ режимини 4 276 марта бузганини, ҳукумат коалицияси қўллаб-қувватлаган ҳолда эса келишувларга амал қилганини таъкидлади.
Шу билан бирга, у Эронни Ямандаги қўзғолончиларни фаол равишда қуроллантиришда айблади ва "минтақадаги бутун хавфсизлик структурасига путур етказмоқда" деди.