Путинни Москвадаги энг яхши саратон марказида операцияга тайёрлашмоқда - журналист Марк Котлярский
Ҳарбий жиноятчи Путиннинг саломатлиги мавзуси оммавий ахборот воситаларида бир неча бор кўтарилган. Бу борада турли экспертлар ўз фикрларини билдиришди.
Журналист Марк Котлярский таъкидлаганидек, Москвада мамлакат аҳолисини аслида Россия Федерацияси президенти касал эмаслигига ишонтириш учун қанчалик фаол кампания олиб борилса, бу шунчалик шубҳа туғдиради. Буни унинг Telegram-каналидаги пости тасдиқлайди.
Ўз Telegram-каналида ОАВ вакили Россия Федерацияси пойтахтининг тиббиёт доираларида айтилаётган гаплар ҳақида гапириб ўтди. Манбаларга кўра, Путин саратон касаллигини даволаш соҳасида машҳур бўлган Москва Блохин тиббиёт марказиида қорин соҳаси пункциясини кутмоқда. Илмий-тадқиқот институти биноларидан бирида таниқли беморни қабул қилишга тайёргарлик шошилинч равишда бошланди. Ошқозон ости безида хавфли шиш (ўсма) ташхиси қўйидиган бўлиб, бу касаллик билан Кремл раҳбари барибир узоқ умр кўрмайди.
"Касаллик шунчалик тез ривожланяптики, агар операция унинг умрини узайтирса ҳам, унчалик узоққа бомайди. Манбаларга кўра, гап максимум 3-4 ой ҳақида бориши мумкин", деб ёзади Котлярский Москвадаги энг юқори доиралар шифокорларига таяниб.
Журналист, шунингдек, Кремл раҳбарнинг оғир касаллигидан хабардор эканлигини ва мамлакат раҳбарияти учун кейинги ҳаракатлар режаси тайёрланганини таъкидлайди.