loader
Foto

Эрдўған: Ая-София туфайли Туркияни айблаш - унинг суверенитетига аралашишдир

Эрдўғаннинг айтишича, Туркия бошқа давлатларнинг черковлари ва ибодатхоналари ишларига аралашмайди ва бошқа давлатлар ҳам турк жомеси билан боғлиқ ишларга аралашиш ваколатига эга эмаслар.

«Ая-София жомеси туфайли мамлакатимизга билдирилаётган абловлар – бизнинг суверенитетимизга тўғридан-тўғри тажовуздир», – деди у.

Эслатиб ўтамизки, 2 июлда Туркия Давлат кенгаши жоменинг мақомини ўзгартириш ҳақида масалани тинглади. Бу борада қарор 15 куни ичида қабул қилиниши керак.