Сурия ҳудудининг учдан бир қисми YPG/PKK террорчилари назорати остида қолиб, бу ерда аҳоли доимий таҳдид ва босимларга дучор бўлмоқда.
Суриядаги манбаларга кўра, YPG террорчиларининг раҳбарлари Баас партиясининг тактикасини қабул қилиб, аҳолининг руҳини синдиришга ва тинч аҳолини жиноий режаларни амалга ошириш воситасига айлантиришга ҳаракат қилишмоқда.
YPG/PKK жангарилари Суриянинг улар назорати остидаги ҳудудларида 18-35 ёшгача бўлган эркак ва аёлларни ҳибсга олишмоқда.
Террористлар Суриянинг Ҳасек, Камишли, Амуде, Маликия, Дирбасийя туманларида рейдлар уюштирмоқдалар.
Шу билан бирга, ёшларнинг қочиб кетмаслиги учун аҳоли пунктларига кириш ва чиқиш тақиқланади.
Жангарилар ҳужжатларни текшириш баҳонасида блокпостларда автомобиль ва пиёдаларни тўхтатмоқдалар.
Бундай ҳаракатлар Ракка ва Дейр эз-Зор вилоятларида ҳам уюштирилган.
Тутиб олинган ҳар бир кишига террорчилик ташкилоти мафкураси сингдирилади ва қурол ишлатишга ўргатилади. Қочишга бўлган ҳар қандай уриниш шафқатсиз бостирилади.
Террор ташкилоти сафига қўшилиш учун YPG/PKK раҳбарлари ҳатто болаларни ўғирлаб кетишмоқда.
Июль ойининг бошидан бери Сурияда тўртта бола, шу жумладан икки қиз ўғирлаб кетилган ва қуроллантирилган.
Ўтган ой YPG/PKK жангарилари 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган бир нечта қизни ўғирлаб кетишди.
Ўнлаб суриялик оилалар фарзандларига етиб боролмаяпти.
2019 йилда YPG/PKK раҳбарлари Туркия Қуролли кучлари "Тинчлик манбаи" операциясини тўхтатиш учун "сафарбарлик" эълон қилишди.