Матбуот хабарига кўра, рўйхатга Вагнер ХҲК ва "Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган бошқа қуролли гуруҳлар" ҳам киритилган.
Россия уруш пайтида террорчилик усулларидан фойдаланадиган давлат сифатида тан олинган, деб ёзади "Озодлик" радиоси. Европарламент депутатлари, шунингдек, президент Путин ва унинг ҳукуматини халқаро трибуналга жалб қилиш учун замин тайёрлаётганликларини айтишди.
Таъкидлаш жоизки, резолюция Европа давлатларини ҳаракат қилишга мажбурламайди ва рамзий маънога эга. Бунинг учун 494 депутат овоз берди, 44 нафари бетараф, 58 нафари қарши овоз берди.
Апрель ойида Украина ҳукумати 141-махсус моторли полкни Буча, Ирпен ва Гостомел шаҳарларида тинч аҳолини ўлдиришга алоқадор деб атаган эди. Украина ҳудудида 141-полк мавжудлигини Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бир неча бор тасдиқлаган - бу ҳақида унинг биринчи хабари 26 февралга тўғри келади. Кейин республика раҳбари қисм командири Магомед Тушаевнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Энди полкга Хасмагомед Магомадов қўмондонлик қилмоқда - Тушаев 96-оператив полкнинг командири бўлди.
Чеченистонда ном қўйилагн бўлинмаларнинг яратилиши июнь ойининг охирида маълум бўлди - ўшанда Россия Мудофаа вазирлиги қошида тўртта батальон тузиш режалаштирилган еди: Шимолий-Ахмат, Шарқий-Ахмат, Ғарбий-Ахмат ва Жанубий-Ахмат. Биринчиси "Шимолий-Ахмат" тузилди - унинг таркиби полкгача кенгайтирилди. Қодировнинг Telegram-каналида эълон қилинган видеода таркибда нафақат патрул хизмати полки, Чеченистон ИИВ тезкор гуруҳи ходимлари, балки фуқаролик кийимидаги одамлар ҳам қатнашган.