loader
Foto

АҚШ ирқчилик сабабли Facebook ни бойкот қилишга чақирмоқда

Ташкилот раҳбари Жессика Гонсалес олдинроқ ижтимоий тармоқ раҳбарияти: компания раҳбари Марк Цукерберг ва компаниянинг операциялар бўйича директори Шерил Сандберг билан музокараларда қатнашди. Гонсалеснинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ раҳбарияти бойкот ташаббускорларини "чоралар кўраётганига" ишонтира олмаган.

"Биз босимни давом эттиришимиз керак", дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг бир қатор йирик реклама берувчилари Facebook ижтимоий тармоғида ирқчи хабарларни блокламаганлиги ва тасдиқланмаган хабарларни ўчирмагани сабабли реклама тўхтатилишини эълон қилганди.

Акцияни Американинг баъзи инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, хусусан Free Press қўллаб-қувватлади, деб хабар беради “ТАСС”.