Қўлга олинганлар ҳақида батафсил маълумотлар келтирилмаган. Республика ДҲҚ, ИИВ ва Тергов қўмитаси бу борада журналистлар билан ҳеч қандай маълумот ўртоқлашмади.
9 август куни Белоруссияда навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтади. Сайловда мамлакатни 1994 йилдан бери узлуксиз бошқариб келаётган Александр Лукашенко ҳам иштирок этиш ниятида. Сайлов олди кампанияси оммавий норозилик ҳаракатлари ва мухолифатдан бўлган номзодларнинг таъқиб қилиниши билан биргаликда кузатилди.
24 июль куни Марьина Горкада ҳарбийлар олдида сўзга чиққан Лукашенко кўча намойишлари хавфи ва улар туфайли ҳақиқий урушлар бошланиб кетиши ҳақида огоҳлантирди. «Давлат котиби тўғри айтди, ҳар қандай урушлар кўчалардаи норозилик ҳаракатлари, намойишлар, кейин эса «майдан»лардан бошланади. Майданга, агар ўзлариники бўлмаса (бизда „майданлашган“лар кам), четдан олиб келишади. Бу профессионал ҳарбийлар, махсус тайёргарлик кўрадиган бандитлар, асосан, бутун дунё бўйлаб ХҲК бўлиб, у ёки бу давлатларда турли фитналарда катта пул ишлаб олади», - деди президент.
2020 йилнинг июнида Tut.by нашри Белоруссияда сайловлар арафасида рўй берган воқеаларга ўхшаш воқеалар ёки норозилик ҳаракатлари вақтида қўлга олинган жангарилар ҳақида чоп этганди. Белоруссияда жангарилар қўлга олингани ҳақида сўнгги марта 2017 йилнинг мартида хабар қилинганди.