loader
Foto

МСҚ Белоруссия президенти сайловларини бўлиб ўтган деб тан олди

Сайловчилар рўйхатига киритилган мамлакат фуқароларининг ярмидан кўпи овоз беришда иштирок этган бўлса, Белоруссия президенти сайлови бўлиб ўтган ҳисобланади. Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпи унга овоз берган бўлса, Президент сайланган ҳисобланади.

МСҚ раҳбари қўшимча қилдики, 50 %лик тўсиқ фақат Минскда ўтилмади. Сўнгги маълумотларга кўра, пойтахтда сайлов участкаларига 43% сайловчилар ташриф буюрди. «Лекин бу ерда ҳам одамлар келишяпти ва навбатларда туришибди»,- деди у (ТАСС дан иқтибос). Гомель вилоятида 66,06%,  Могилев вилоятида - 63,25%, Витебск вилоятида - 56,49%, Минск вилоятида - 53,55%, Гродно вилоятида - 52,99%,  Брест вилоятида - 50,3%ни ташкил килди.

Аввалроқ МСҚ одамлар кўп тўпланадиган ҳолатда сайлов участкаларида оқшомда пропуск режими жорий қилиниши мумкинлигини маълум қилганди. Шу сабабли яна кимдир овоз бериши мумкинлиги эҳтимолини истисно қилмаслик керак.

Сайловларда иштирок етиш учун беш номзод рухсат берилди: амалдаги Президенти Александр Лукашенко, ҳибсга блогер Сергей Тихановскийнинг хотини Светлана Тихановская, «Говори правду» жамоат бирлашмаси ҳамраиси Андрей Дмитриев, Белоруссия социал-демократик партияси "Грамада" раҳбари  Сергей Черечен ва собиқ депутат Анна Канопацкая.

Соат 14:30 ге келиб, тўрт номзод - Александр Лукашенко, Анна Канопацкая, Андрей Дмитриев ва Светлана Тихановская - овоз бериб бўлишди.

Муддатидан олдин бўлиб ўтган сайлов якунларига кўра, рекорд 41,7% кўрсаткич қайд этилди: 2015 йил бўлиб ўтган сайловларда 36,05% сайловчилар муддатидан олдин овоз берган. Белоруссияда сайловчилар сони 6,8 млн кишини ташкил қилади. Мамлакатда 5767 та участка очилган, яна 44 та участка мамлакат ҳудудидан ташқарида ташкил этилган.

Бугун Белоруссияда интернет билан узилишлар кузатилмоқда. Эрталабдан фойдаланувчилар Telegram, YouTube, Google-сервислар, мессенджерлар ишида муаммолардан шикоят қила бошладилар. «Белтелеком» раҳбарияти буни хорижий трафик билан боғлади. Национальный центр реагирования ва Компьютер инцидентларига жавоб қайтариш миллий маркази ИИВ ва ДҲҚ сайтларига DDoS-ҳужумлар ҳақида маълум қилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР