Marca маълумотларига кўра, Месси мавсум охирида бир томонлама тартибда шартномани бекор қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш истагида эканлиги ҳақида бюрофакс жўнатди.
«Барселона»да, Испаниянинг Sport газетаси маълумотларига кўра, Мессига футболчи шартномани бекор қилиши мумкин бўлган давр 30 майда тугагани сабабли клубни муддатидан олдин тарк этиш учун ҳуқуқий асослари йўқлиги айтиди. Marca ёзишича, бу давр 10 июнда якун топган, бироқ, нашрнинг фикрига кўра, Месси коронавирус пандемияси туфайли ўзининг кетиш ҳуқуқидн фойдаланиши мумкин.
Месси «Барселона»ни кетиши ҳақида Чемпионлар лигаси чорак финалида Мюнхеннинг «Бавария» 8:2 ҳисобидаги мағлубиятдан 11 кун ўтгач маълум қилди. Бу Мессининг карьераси ва клуб тарихида энг йирик мағлубиятдир. Шунга чидай олмаётганга ўхшайди.
Лионел Месси — «Барселона» сардори ва ҳужумчиси. У жамоа учун 2003 йилдан буён ўйнайди. 2019 йил Месси France Football ҳафталиги версияси бўйича йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп»ни рекорд даражада – олтинчи марта қўлга киритганди. Худди шу йили Месси ФИФА версияси бўйича олтинчи марта йил футболчиси бўлди. Мессининг «Барселона» билан шартномаси 2021 йил тугайди.