loader
Foto

Янги Зеландияда мусулмонлари ўлдирган террорчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

 

29 яшар австралиялик Брентон Таррант аввалроқ қотилликдаги айбловнинг 51 банди бўйича, қотилликка суиқасд бўйича айбловнинг 40 банди бўйича ва 2019 йил мартида террористик ҳаракат амалга оширишда битта айблов бўйича ўзини айбдор деб тан олганди.

Ҳукм чиқарар экан, Олий суд судьяси Кэмерон Мандер пайшанба куни бу айбларни ювиш учун бундай жиноят учун умрбод жазо ҳам камлик қилишини ва Таррант пушаймон эмаслигини айтди.

«Сизнинг жиноятларингиз шу қадар дахшатлики, сизни ҳатто то ўлимингизгача қамоқда ушлашса ҳам бу жазолаш талабларини охиригача қондира олмайди», - деди Мандер.

«Тушунишимча, сизда қурбонларга нисбатан ҳеч қандай ачиниш ҳисси йўқ».

Прокурорлар душанба куни ишнинг тингланиши бошланганда Таррант бу ҳужумни анча олдин режалаштиргани ва муҳожирлар ўртасида қўрқув уғотишни истаганини айтишди.

Қотил судда ўзини намоён этди ва пайшанба куни судда адвокат орқали ҳукмга эътироз билдирмаслигини айтди. Кулранг қамоқхона кийимини кийган ва соқчилар қуршовидаги Таррант ҳукмга ҳеч қандай муносабат билдирмади.

"Сиз ўлдиришга келган бу мамлакатдаги жамиятнинг айрим аъзоларига душманлигингизни асослайдиган нафратга бу ерда жой йўқ – умуман ҳеч қаерда жой йўқ", - дейди Мандер.

Таррант ҳужум қилган "ал-Нур" масжиди имоми Гамал Фуда "ҳеч қандай жазо яқинларимизни қайтаролмайди" деди, аммо у Янги Зеландиянинг экстремизмга қарши жавоби билан фахрланишини билдирди.

"Барча экстремистлар нафратни ифодалайди. Лекин биз бугун шу ердамиз. Биз мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганларнинг, диндорлар ва динсизларнинг муҳаббати, раҳм-шафқатини ифодалаймиз. Бу биз, Янги Зеландияликлар ва биз Янги Зеландияда мусулмон бўлганимиздан фахрланамиз, биз бу мамлакатга хизмат қилишда давом этамиз ва ҳеч қандай жазо яқинларимизни қайтариб бермайди."

Бош вазир Жаcинда Ардерн, "бу одам ҳеч қачон қуёш нурини кўрмаслиги"дан хурсанд эканлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 15 март куни ультр-ўнг қарашлар ифдачиси бўлган Брентон Таррант Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидга қуролли ҳужум уюштириб, 51 кишини ўлдирган ва 49 кишини жароҳатлаган эди. Таррант ҳужумни видеотасвирга олган ва Facebook орқали жонли намойиш этган. У ўзини терактда айбдор деб тан олди.