loader
Foto

Хитойда мусулмонлар учун юзлаб қамоқхоналар ва концлагерлар қурилиши давом этмоқда

Собиқ маҳбуслар билан суҳбатлар ва сунъий йўлдошлар ёрдамида олинган тасвирлар кўрсатганидек, мамлакатда мактаб бинолари ва бошқа муассасалардан ҳибсхона марказлари сифатида вақтинча фойдаланишдан махсус қамоқхона инфратузилмасини қуриш ва жиҳозлашга ўтилмоқда.

Собиқ маҳбуслар лагерларда бўлган даҳшатли шароитлар ҳақида ҳикоя қилади - улар кўзлари боғланиб, ўзлари кўрпа-тўшакларга занжирбанд қилинган, жуда кам овқат берилган. Маҳбуслар лагерларда бир ўринда икки кишидан ёки навбат билан ухлашган.

"Бу жойларда одамлар даҳшат ичра яшайди, - деди деярли бутун 2018 йил давомида бундай лагерда бўлган 49 ёшли Женишан Бердибек. - Ёш маҳбуслардан баъзилари биз каби буларнинг ҳаммасига дош беролмай, ҳўнграб, қичқира бошладилар".

Нью-Йоркдаги Хитой консуллиги эса, "қайта тарбиялаш марказлари"да ҳуқуқлар бузилиши ва дин камситилишини инкор этмоқда.