Хитойнинг Жаҳон банки пулларини сарфлаган "таълим лойиҳаси" ҳақидаги саволни АҚШ сенатори Марко Рубио ва конгрессмен Жим МакГоверн кўтаришди. Улар банк раҳбаридан бу маблағлар Шинжондаги уйғур мусулмонларини ушлаб туриш лагерларида ишлатилмаганлиги тўғрисида далиллар тақдим этишларини сўрашди, деб хабар бермоқда SBS. Бундан ташқари, Канадада яшайдиган Шинжон тадқиқотчиси Шон Жанг ўз асарларининг бирида Жаҳон банкининг пуллари ҳақиқатан ҳам уйғур минтақасидаги мусулмонларни оммавий равишда ушлаб туришга сарфланган бўлиши мумкин деган фикрни айтди.
"Биз бу масалаларга жиддий ёндашамиз", - деди Жаҳон банки вакили Девид Тайсс. - Биз лойиҳа билан боғлиқ муаммоларни фаол равишда ўрганмоқдамиз. Агар чора кўриш зарур бўлса, керакли чораларни кўрамиз".