loader
Foto

АҚШ мусулмонларга зулм қилингани учун Хитойга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

"Reuters" агентлигига ҳавола қилган ҳолда Islam-today хабар беришича, Хитойга нисбатан чеклов чоралари иқтисодиёт ва бизнес ишлари бўйича АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Маниша Сингхэтонинг қайд этишича, унинг ёрдамида «АҚШ бутун дунёда инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини оладиган», Магнитсикий қонуни доирасида қабул қилинади. 

Ҳозир Хитой ҳудудида терроризмга қарши кураш доирасида мусулмонлар учун ўнлаб ахлоқ тузатиш лагерлари фаолият кўртсатмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабар беришича, бу ерда қариндошлари ёки адвокат билан боғланиш имкониятига эга бўлмаган ҳолда ҳеч қандай айбловлар билдирилмасдан миллиондан ортиқ мусулмонлар мусулмон бўлгани учунгина ҳибсда сақланмоқда.