Жамоат жойларида кўпчилик одамлар ниқоб тақиб юрганда Канадага яқинда келган қочқинлар тил билан боғлиқ тўсиқни бартараф қилиши икки баравар қийинлашади – гапираётган одамларнинг лаблари ҳаракатини кўрмасдан туриб, ҳали инглиз тилини яхши ўрганиб олмаган Осиё ва Африка мамлакатларидан келган одамлар нутқни тушуниши муаммоли бўлади.
Шунда Канада Мусулмон хотин-қизлар институти фаоллари суҳбатдошинниг оғзини кўришга имкон берадиган ниқоб тайёрлаш ҳақида ўйлаб қолдилар.
Cutting Edge дастури доирасида муҳожир хотин-қизларнинг ўзлари тикув машиналарида вирусдан ҳимоя қиладиган воситалар тикишни ўрганиб олдилар ва энди оғиз соҳаси шаффоф экранли бўлган кўп марталик ниқоблар ишлаб чиқармоқдалар, хабар қилади IslamNews сайти CICNews маълумотларига таяниб.
Эфиопиядан келган Алия Муҳаммаднинг айтишича, у эндиликда шундай қулай ниқобни 7 дақиқада тикиши мумкин. Алия унга Канадада янги ҳаётга интеграциялашишга кўмак бераётган янги ишидан кўнгли тўқ.