Трибуналга мустақил адвокат ва ҳуқуқ ҳимоячиси Джеффри Найс асос солди. Найс асос солган трибунал ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланмаслигига қарамай, уйғур мусулмонларининг геноциди ҳақида ишнинг мустақил ташкилот томонидан тергов қилиниши Хитойни жавобгарликка тортиш йўлида яна бир қадам бўлади.
Ҳуқуқ ҳимоячилари уйғур қочқинларининг, жумладан, уйғур мусулмон аёлларида ҳомиладорликни мажбуран тўхтатиш ва бачадонини олиб ташлаш бўйича камида 500 та операцияда иштирок этган шифокорнинг гувоҳликларини ўрганиб чиқади.
Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги уйғур шифокорининг британ оммавий ахборот воситаларидан бири билан суҳбатига муносабат билдирди. – «ITV репортажлар серияси Шинжонда уйғурлар ва бошқа этник озчиликларга қарши инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишлари борасида ўсиб бораётган далилларни кучайтиради», – дейилади ТИВ баёнотида.