loader
Foto

Туркия суди тунги клубини ўққа тутгани учун Ўзбекистон фуқароси 40 карра умрбод қамоқ жазоси берди

Машарипов, шунингдек, 79 кишини ўлдиришга урингани ва ўқотар қурол ҳақида қоидаларни бузгани учун 1368 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Бундан ташқари, теракт ташкилотчиларидан бири бўлган ва Абдулқодир Машариповга ёрдам берганликда айбланган Илёс Машарипов қотилликка ва қотилликка суиқасд қилиш ҳамда бошқа жиноятларга ёрдам берганликда айбланиб, 1432 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамизки, Истанбулнинг Ортакёй туманидаги Reina тунги клубда янги йил байрамида, 2017 йил 1 январь куни эрта тонгда АК-39 билан қуролланган Машарипов ўт очганида камида 47 киши, жумладан, полиция ходими ҳалок бўлган.

27 нафар хорижлик ҳалок бўлган ва 79 киши тан жароҳати олган.

Ҳужум вақтида 34 ёшда бўлган Машарипов 17 кунлик қидирувдан сўнг Истанбулнинг Эсенюрт туманида қўлга олинган.

У иш бўйича қўлга олинган 18 нафар судланувчи орасида бўлган. Қолганлар, Илёс Мамашариповни истасно килганда, ё одил суддан қочган ёки судгача озод этилган.

Машарипов суд давомида асосан жим турди, аммо биринчи оғзаки ҳимоясида унга қарши далилларга қарамай, ҳужум қилмаганини даъво қилиб, унга қўйилган айбловларни рад этди.

Ўзбекистонлик Reina клубига ҳужумни амалга оширмаганини ва «у қўлида Калашников автомати билан кўринган одам емаслигини айтди». У, шунингдек, ҳужум қилганлик учун жавобгарликни бўйнига олган ҳолда полицияга қилган аввалги эътирофини рад этди.

Унинг сўзларига кўра, хотини касал бўлгани ва даволанишга муҳтож бўлгани учун Покистон ва Эрон орқали Туркияга келган. У хотинига ёрдам бериш учун қандай ҳаракат қилганлиги аниқлаштирилмаган.

Машарипов судга терактдан бир кун ўтиб, у дўстидан ҳужумда асосий гумондор эканини билиб олганини айтди. Машариповнинг сўзларига кўра, ОАВ уни клубдаги отишмага боғлашда айбдор. Ўзбекистонлик судга исми кўрсатилган фотосуратларни идентификация ҳужжатлари бўлмагани учун қидирувда бўлган шахс сифатида кўрганидан кейин қочиб кетганини айтган.

Ишдаги бошқа айбланувчилар қаторига ҳужум уюштиришга кўрсатма берганликда, қочиб кетаётганда ҳокимиятдан яширинишга ёрдам берганликда ёки террор гуруҳига аралашганликда айбланган ИШИДнинг гумон қилинган аъзолари киради. Хусусан, Машарипов ҳужумдаги ҳар қандай алоқадорликни инкор этса-да, ИШИД клубдаги отишма учун жавобгарликни ўз зиммасига олди ва Машариповнинг гуруҳ буюртмалари бўйича ҳаракат қилганини тан олди.

Ҳужум ҳақида айблов хулосасига 39 нафар жабрланувчининг оилаларидан, шунингдек, ҳужумда жароҳатланган ёки руҳий жароҳатланган 122 нафар кишининг сўровлари киритилган.

Прокуратура Машариповга 39 кишини ўлдирганлик учун, шунингдек, "конституцион тартибни ағдаришга уриниш" айблови билан - Туркия Жиноят кодексида энг юқори жазо назарда тутилган жиноят учун 40 та кетма-кет умрбод қамоқ жазоси талаб қилди. Гумон қилинувчига нисбатан қўшимча айбловларга жами етти йилдан 2370 йилгача бўлган қамоқ муддатлари тайинлайдиган террористик гуруҳга аъзолик, қотилликка уриниш ва ўқотар қуролларни бузиш акти киради.