Ультра-миллатчилар аввалроқ Швеция ҳукуматига 12 сентябрь куни Стокгольмнинг мусулмонлар кўпчилик бўлиб яшайдиган Ринкеби, Фиттья, Алби, Хасби ва Упплансвесби туманларида исломга қарши акцияларга рухсат бериш талаби билан чиққан, лекин рад жавоби олганди.
Воқеа жойидан олинган ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган тасвирларга кўра миллатчилар Ринкеби марказига эрта тонгда етиб келган. Радикаллардан бири Қуръон устига бензиб қуйиб, ёқиб юборган, шундан кейин провокация қатнашчилари тезда яширинган.
Ўтган ой Stram Kurs тарафдорлари Мальмё шаҳрида худди шундай провокация уюштирганди.