Туркиянинг 10 та вилоятида кенгайиб бораётган ёнғинлар оқибатида 50 000 киши эвакуация қилингани фонида қасддан ўт қўйишга доир шубҳалар кучаймоқда. Бу ҳақда, хусусан, Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунч маълум қилди.
У мамлакатнинг бир нечта вилоятида 26-28 июнь кунлари бошланган ўрмон ёнғинларига алоқадорликда гумон қилиниб, 17 киши ҳибсга олинганини хабар қилди.
Кенг кўламли ёнғинлар билан бир вақтда яна бир фавқулодда ҳодиса содир бўлди. Ўзининг кескин исломофобик позицияси билан танилган «Leman» сатирик журнали тўсатдан Муҳаммад пайғамбар (алайҳиссалоту вассалом) ҳақида карикатура нашр этди.
Суратда Яқин Шарқнинг вайрон бўлган шаҳарлари фонида икки эркак қўл сиқишиб тургани тасвирланган. Нашриёт ва ҳаромзодалик муаллифининг ғоясига кўра, бу Муҳаммад пайғамбар (алайҳиссалоту вассалом) ва Мусо пайғамбар (алайҳиссалом)дир.
Журнал таҳририяти ва сурат муаллифлари бу ҳаромзодаликни тўлиқ онгли равишда ва аниқ мақсадда, бундан кейин қандай реакция бўлишини яхши англаган ҳолда содир этганликлари аниқ.
Реакция дарҳақиқат кузатилди. Аввалига ижтимоий тармоқларда, сўнгра эса кўчаларда.
Истанбулнинг ғазабланган аҳолиси, асосан ёшлар, провокаторларни зудлик билан ҳибсга олишни талаб қилиб, журнал таҳририяти биноси олдида тўплана бошладилар. Ғазабланган одамлар «Leman» журнали офисига бостириб кирдилар. Бинонинг ўзига тошлар отилди.
Ҳаромзодаларга ёрдамга жуда тез кемалистлар оломони етиб келди (худдий буйруқни кутиб тургандек), уларнинг кўпчилиги маст ҳолатда эди. Норози мусулмонларга пиво шишалари отилди.
Туркия ҳукумати бошланган тартибсизликларга тезкорлик билан жавоб қайтарди. Полиция юзага келаётган тўқнашувларнинг олдини олди.
Ҳаромзодалик муаллифи Доған Пехлеванга келсак, у уйида ҳибсга олинди. У билан бирга журналнинг учта муҳаррири ҳам ҳибсга олинган.
Доған Пехлеван илгари бир неча бор очиқ исломофобия кўрсатишда кўзга ташланган. Масалан, 2024 йил ноябрда у ижтимоий тармоқларда шундай ёзган эди: «Ислом — туркларга мажбурий юклатилган тузоқдир».
Баъзи изоҳчилар томонидан қайд этилган яна бир тафсилот. Одамлар оломони журнал биноси олдида тўплана бошлаган пайтда, Истанбулнинг баъзи туманларида кўчаларда яланғоч қора танли ёшлар пайдо бўлиб, йўловчилар орасида, шу жумладан аёллар орасида юрганлар.
Маҳаллий аҳолининг реакцияси дарҳол кузатилди. Қора танлилар шафқатсизларча калтакланди. Уларни полиция ҳибсга олди.
Аниқки, бу воқеаларнинг барчаси жамиятда эмоционал кескинликни келтириб чиқариш бўйича янада кенг кўламли акциялар учун имкониятларни синаб кўраётган гибрид операцияларнинг умумий контекстига мос келади, бу эса ўз навбатида ҳар қандай провокация сабаб бўлиши мумкин бўлган тўсатдан оммавий тартибсизликларнинг юзага келиши учун шароит яратади.
Агар бунга Туркиянинг энг яқин иттифоқчиси Озарбайжон ва Россия ўртасидаги ўсиб бораётган инқирозни қўшсак, бу муайян шароитларда ҳарбий қарама-қаршиликка олиб келиши мумкин, шунингдек Арманистондаги воқеалар ҳамда минтақада портлашга қаратилган вектор бутунлай аниқ кўринади.
Карикатура чизганларни айёвсиз жазлаш керак, Ғарбнинг войдод инсон ҳуқуқлари деб валдирашларига эътиборп қилмаслик керак, чунки улар Ғазодаги мусулмонлар геноцидига лом-мим дейигмади.
Абу Муслим
(профессор, сиёсий таҳлилчи)
