loader
Foto

Эволюция назариясидаги хато

1. Жонли мавжудотлар таналарида мураккаблик борасида ақл бовар қилмас комплексли тизимлар ва органлар фаолият юритади ва эволюционистларнинг фикрича, бу тизимларнинг тасодифий пайдо бўлиши ва босқичма-босқич ривожланиши мумкин эмас. Жониворларда бу тизим ва органларнинг мавжудлиги ҳаётнинг онгли равишда яратилганлигини исботлайди. Дунё океанлари тубида яшайдиган жонзотлар эса бунинг исботидир. Денгиз қисқичбақаси ва қалқонбалиқ, кўзларининг жойлашуви ўзига хослиги туфайли, бу уларга қумга кўмилиб олиб, атрофда нималар рўй бераётганини кузатишга имкон беради… Ёки саккизоёқ, унинг махсус ҳужайралари бир зумда атроф муҳит билан қўшилиб кетишга имкон беради… Душманларини танасининг дум қисмида жойлашган қалбаки кўзлари билан қўрқитадиган балиқлар… ва бошқа кўплаб жониворлар мукаммал режанинг амалга оширилишига мисолдир. Бу жониворлар мавжудлигини гўёки улар «тасодифан» пайдо бўлганлиги ҳақида юзаки ифода билан изоҳлаб бўлмайди.

2. Ҳайвонларнинг тош қотган қолдиқларини ўрганишда сайёрамизда турли хил ҳайвонлар турлари бирданига улар ўртасида ҳеч қандай эволюцион алоқасиз, ҳозиргидек бир хил шаклда пайдо бўлган экан. Эволюция назарияси ерда яшовчи турлар ўртасида "оралиқ турлар"борлигини айтади. Бироқ бу "оралиқ турлар" нинг излари ёки қолдиқлари олимлар томонидан топилмади.

Бу фикрларни денгиз мавжудотларига нисбатан ҳам билдириш мумкин.

Тош қотган қолдиқларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, балиқларнинг энг қадимги маълум турлари ер юзида бирданига пайдо бўлиб, аллақачон шаклланган индивидуал тана тузилишига эга бўлган. Бу турдаги балиқлар ўзидан олдин мавжуд бўлган умуртқасиз денгиз жонзотларидан бутунлай фарқ қилади. Бундай мураккаб саволларни палеонтолог, эволюция назариясига тарафдори Жералд Тодд ўзининг "Суякли балиқлар эволюцияси" номли мақоласида келтиради:

"Қолдиқларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, суякли балиқларнинг ҳар учала кичик тури тахминан бир вақтда пайдо бўлган. Улар морфологик тузилиши билан бир-биридан фарқ қилган ва йиртқичлардан ҳимоя қилиш учун яхши мослашувга эга бўлган. Улар қандай пайдо бўлган? Уларни бир-биридан нимаси билан фарқ қилган? Уларнинг ҳимоя воситалари қаердан пайдо бўлган? Ва нима учун уларнинг аждодлари, аввалги, оралиқ шаклларининг излари йўқ?"

Балиқларнинг аждодлари йўқ, чунки улар бошқа жонзотлардан келиб чиқмаган. Улар ҳозирги кўринишда қандай бўлса, худди шундай яратилган.

Эволюция назариясининг издошларини безовта қилувчи денгиз жонзотларининг яна бир гуруҳи электр балиқлардир. Ўз таналарида электр ишлаб чиқарадиган ва уни мудофаа, ҳужум ёки алоқа учун ишлатадиган бу мавжудотлар, албатта, яратилишнинг мўъжизаларидир. Электр балиқларнинг айрим турлари 500 вольтгача ток ишлаб чиқариши мумкин.

Бундан ташқари, структураси бир-биридан сезиларли даражада фарқ қиладиган электр балиқлари мавжуд. Эволюционистлар бу электр жонзотлар ўртасида қандай эволюцион алоқа бўлиши мумкинлиги ҳақида битта ҳам тахмин билдира олмайдилар.

Эволюция назариясининг асосчиси Чарлз Дарвин электр балиқларининг сирлари ҳақида қийналиб ўйланди ва бир қатор хулосалар чиқаришга мажбур бўлди. У «Турларнинг келиб чиқиши» китбоининг «Назария қийинчиликлари» бўлимида том маънода қуйидагиларни ёзади:

"Балиқларнинг электр органлари менинг назариям учун яна бир алоҳида қийинчилик туғдиради, чунки бу ажойиб органларнинг шаклланиши қандай қадамлар қўйиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин... Лекин бу электр органлари бошқа, эҳтимол янада жиддий қийинчиликни ифодалайди; улар ўндан ортиқ турли хил балиқларда топилган, уларнинг баъзилари фақат узоқ қариндошлик билан боғланган" (Чарльз Дарвин "Происхождение видов", издание шестое, стр. 221).

Аслида Дарвин қийинчиликларининг чеки йўқ. Ҳаммаси шу сабабданки, сув остида яшайдиган ҳар бир жонзот ўзининг мукаммал яратилишининг ҳақиқатини исботлайдиган хусусиятларга эга.

Балиқ тутувчи балиқ, масалан, овлашнинг қизиқарли усулини қўллайди. У бошида ўсадиган кармоққа ўхшаш махсус органни у томондан бу томонга қимирлатиб ўлжасини ўзига тортади.

Пуркагич-балиқ геометрияда шу қадар билимдонки, у ёруғликнинг сувда синишига қарамай, ҳашаротнинг ҳаводаги кўрган ўрнини ақл бовар қилмас аниқлик билан ҳисоблай олади. Қурбонини оғзидан пуркаган сув оқими билан йиқитади.

Амазонка дарёси сувларидан топилган балиқларнинг яна бир тури сувдан бир метрдан ортиқ сакраб ўлжани ушлайди. Бунда ҳам, сакраш бурчаги ва қурбонгача масофа ўта аниқлик билан ҳисобланади.

Бу тирик мавжудотларнинг барчаси бизга жуда муҳим ҳақиқатдан ҳикоя қилади. Ҳар бир жонзот уларни Яратган Зот мавжудлигининг тирик далилидир. Ўз органлари, мураккаб ҳаётни қўллаб-қувватлаш тизимлари, тана тузилиши, ва ҳатто ранг ва шакли билан ҳар бир жонзот санъат асаридир. Ҳар қандай санъат асари ўз Яратувчиси ҳақида гапиришига заррача шубҳа йўқ. Денгиз сувларида яратилган бу улуғворликнинг барчаси бизга денгизларнинг, ер ва осмонларнинг ва бутун оламларнинг Раббийси бўлган Аллоҳ Таолони кашф қилиб беради.

Қуръоннинг ушбу оятларида Аллоҳнинг беқиёс яратувчилик санъати ҳақида гапирилади:

"У Аллоҳдир, Холиқдир, Бориъдир, Мусоввирдир. Энг гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Ва Унинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир" (Хашр сураси, 24)

Абу Муслим таржимаси